Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Чемпион Бухорода шарафланди

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсовни вилоятимиз жамоатчилиги вакиллари ва ёшлар Бухоро халқаро аэропортида гуллар билан кутиб олдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Носиров чемпионни ҳамда унинг устози Равшан Хўжаевни ғалаба билан муборакбод этиб, миллий анъаналаримизга биноан уларга карнай-сурнай садолари остида зардўзи тўнларни кийдирди. Ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, улкан спорт аренаси узра Ўзбекистон байроғининг баланд кўтарилиши ҳамда давлат мадҳиямиз янграшига эришган Шаҳрам Ғиёсовни оила аъзолари, қариндошлари, дўстлари қизғин табрикладилар.

—Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги шарафига жаҳон чемпионатида эришган бу ғалабам мени спортда янги ютуқларга даъват этди,—деди у тантана иштирокчиларига.—2020 йилда Токиода бўладиган Олимпиадада яна бир олтин медаль соҳиби бўлиб, юртимиз спорти шуҳратини жаҳонга ёйиш учун бор куч-ғайратим ва маҳоратимни ишга соламан.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 73, 09.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.