Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

*Рақамларда фаолият таҳлили

Аҳолини иш билан таъминлашдаги сохтакорликлар

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашда аҳоли банд¬лигини таъминлаш, хусусан, ёшларнинг ишга жойлаштирилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, фойдали меҳнат билан шуғулланган кишининг турмуши фаровон бўлиб, унинг нафақат оиласига, балки бутун жамиятга нафи тегади. Аксинча бўл¬са-чи?!

Вилоят прокуратураси органлари томонидан Бош прокурорнинг 2017 йил 1-ярмига белгиланган иш режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг "Аҳо¬лини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни ва шу масалага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, иш ўринларини яратишга доир дастурларнинг бажарилиши аҳволи вилоят меҳнат бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўрганилди.

Меҳнат органларига иш излаб мурожаат қилган ва мазкур ташкилотлар томонидан йўлланма берилган фуқаролар ҳақиқатда ишга жойлашяптими? Янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққо¬нийми? Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тўлиқ ишга жойлаштирилиши таъминланмоқдами? Назорат тадбирлари давомида ушбу саволларга жавоб изланди.

Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги қарори билан тасдиқланган 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дас¬турига асосан 2017 йилда вилоятда 58.705 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан тузилган вилоят ишчи комиссияси аъзолари Дастур ¬ижросини таъминлаш, бу борада амалий ёрдам кўр¬сатиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида шаҳар ва туманларга бириктирилган.

Вилоятда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли банд¬лигини таъминлаш манзилли дастури ижроси юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2017 йилнинг январь ва февраль ойларида 1970 нафар фуқаро Бандликка кўмаклашувчи марказларга иш сўраб мурожаат қилган бўлса, шулардан 1814 нафари мақбул иш ўринларига ишга жойлаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида "Ишсиз деб эътироф этиш комиссия"лари хулосалари асосида 78 нафар фуқарога ишсизлик мақоми берилган бўлиб, уларни мақбул иш билан таъминлаш бўйича прокурорларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этилган даврда вилоят миқёсида 16 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, ушбу меҳнат бозорларига 360 та корхона ва ташкилот ўзларининг 3349 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркаларига жами 819 нафар ишсиз фуқаро жалб қилиниб, уларнинг 318 нафарига доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 501 нафар фуқарога қонунчилик бўйича маслаҳатлар берилган. Афсуски, ижобий натижалар билан бир қаторда камчилик ва нуқсонлар ҳам аниқланди.

Ўтказилган текширувлар жараёнида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дас¬тур кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи комис¬сиялари томонидан тақдим этилган маълумотларда яратилмаган иш ўринларини ҳисоботларга қў¬шиб ёзиш каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётганлиги аниқланди.

Янги ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш йўналишида 173 та, кичик корхоналар бўйича 1248 та, касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш соҳасида 368 та, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича 302 та, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш борасида 290 та, якка тартибдаги ¬тад¬биркорларни рўйхатдан ¬ўт¬казиш йўналишида 98 та, иш сўраб мурожаат этганларни ишга жойлаштириш бўйича 32 та иш ўринлари қўшиб ёзилган.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қи¬лиш ва ¬кенгайтириш йўналишида Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан 72 та ҳақиқатда яратилмаган иш ўринларининг ҳисоботларга тиркаб қўйилишидан кимга фойда? Биз кимни алдаяпмиз?

Масалан, "Бухоро миллий либослари" корхонасида 47 та иш ўринлари ташкил этилган, деб ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса-да, шаҳар ДСИнинг маълумотлар базасига кўра 36 та иш ўринлари яратилган ва уларга белгиланган қатъий солиқ тўловлари тўлаб борилиб, яратилмаган 11 та иш ўринлари ҳисоботларга асоссиз равишда қўшилган.

Шу каби "Когон элит строй сервис" МЧЖда 18 та, "Bukhara smes" МЧЖда 17 та, "Ёқуб-Довуд" МЧЖда 15 та, "Темир бетон" МЧЖда 11 та яратилмаган иш ўринлари шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳисоботга киритилиб, кўрсаткичлар сохталаштирилган.

Афсуски, бу каби ҳолатлар Ғиждувон, Қоровулбозор, Қоракўл ва Пешкў туманларида ҳам мавжуд.

Дастурнинг кичик корхоналарда янги иш ўринлари яратишга оид соҳаси бўйича Пешкў туманидаги тижорат банклари томонидан 951 та ҳақиқатда яратилмаган иш ўрни қўшиб ёзилиб, ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги бузилган.

Бюджетдан ташқари Пенсия жам¬ғармасининг Жондор туман бўлими ва "Маҳалла" хайрия жа¬моат фонди туман бўлинмаси томонидан касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида яратилган иш ўринлари юзасидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилганда тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаро¬лари йиғинлари ҳисобидан 65 та иш ўрни қўшиб ёзилганлиги аниқланди.

2015-2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 26914 нафар битирувчидан 1586 нафари тўрт томонлама тузилган шартномалар ва йўлланмалар сохталаштирилганлиги оқибатида текшириш кунига қадар ишга жойлаштирилмаган бўлса, 1732 нафарининг иш билан таъминланганлиги тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари ошириб кўрсатилган.

Назорат тадбирларида Пешкў туманида жами 807 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 34 таси фаолият кўрсатмаётгани аниқланди.

Бироқ шундай бўлса-да, туман ҳокимлиги томонидан ушбу корхоналарнинг фаолият кўрсатмаётганлик сабаблари ўрганилмаган ва ўз навбатида уларнинг фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмасдан янги иш ўринларни яратилиши ёхуд муқаддам мавжуд бўлган иш ўринларининг қайта тикланишини таъминлаш масалаларига панжа орасида қараб келинган.

Вилоят статистика бош¬қармасининг маълумотларига қараганда, 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида туманда жами 272 та иш ўрни ташкил этилган бўлса, 107 та тадбиркорлик субъектининг тугатилиши натижасида 309 та иш ўрни йўқотилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига асосан шаҳар, туман ҳокимликларига "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари" учун бино, иншоот ажратиш ва зарур бўлган маиший шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклатилган бўлса-да, бу вазифа ҳанузгача Бухоро шаҳрида бажарилмаган.

Вилоят прокуратураси ор¬ганлари томонидан 2016 йилда мазкур соҳада 35 та текшириш ўтказилиб, натижасига кўра жами 376 та ноқонуний қарор прокурор протестлари асосида бекор қилиниши ва қонунга мувофиқлаштирилиши орқали 270 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида мутасадди идора раҳбарлари номига 31 та тақдимнома киритилди. 67 нафар шахснинг интизомий, 92 нафар шахснинг эса маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Жорий йилнинг январь ва февраль ойлари давомида мазкур йўналишда ўтказилган назорат тадбирлари натижасига кўра 2 та ноқонуний қарор прокурор протестлари асосида бекор қилиниши ва қонунга мувофиқлаштирилиши орқали 2 нафар фуқаронинг бузилган ҳу¬қуқлари тикланиб, йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида мутасадди идоралар раҳбарлари номига 16 та тақдимнома киритилди. Прокурор тақдимномалари ва қарорлари асосида 14 нафар шахс интизомий, 3 нафар мутасадди маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазмун-моҳиятида инсон манфаати кўзланган қонун, қарор ва меъёрий ҳужжатлар ижроси таъминланишида катта-кичик бўғинлардаги раҳбарлар бир хилда масъулиятни ҳис этиши ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти, ижтимоий юксалиши, халқнинг эса турмуш фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.

Комилжон ҲАСАНОВ, вилоят прокурорининг ўринбосари.

:: орқага № 31, 15.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.