Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Декларация ўз вақтида топширилиши шарт

Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, фуқаролар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона ва ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши, ўзига тегишли мол-мулкни ижарага бериш орқали қонун билан тақиқланмаган фаолиятлар билан шуғулланиб, чекланмаган миқдорда даромад олишлари мумкин. Яна шуни таъкидлаш керакки, улар солиққа тор¬тиладиган даромадлари юзасидан доимий яшаш жо¬йидаги давлат солиқ хизма¬ти органларига декларация тақдим этишларини унутмасликлари лозим.

Бу борада Солиқ кодексининг 189-моддасида резидент жисмоний шахс¬лар¬нинг декларация асоси¬да солиқ солинадиган даро¬мадлари таркиби аниқ бел¬гилаб берилган. Мулкий да¬ро¬мадлар (агар бу даромад¬ларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса), шунинг¬дек, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳам¬да улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тари-қасида асосий бўл¬маган иш жойидан моддий наф тарзидаги, икки ёки ундан кўп манбадан олинган, Ўзбекистон Респуб¬ли¬каси ҳудудидан таш¬қари¬даги манбалар ҳисобидан қилган даромадлари ҳамда солиқ агент¬лари бўлмаган манба¬лари декларация асосида солиққа тортиладиган даромадларга киради.

Солиқ тўловчилар ушбу даромадлар бўйича йил¬лик декларацияни ҳи¬собот йилидан кейинги йил¬нинг 1 апрелидан кечиктир¬май тақдим этишлари ло¬зим. Солиқ агентлари солиқ даври тугаганидан ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромадлар ол¬ган жисмоний шахслар тўғри¬си¬да (асосий иш жойи бў¬йича даромад олган жис¬моний шахслар бундан мус¬тасно) белгиланган шаклда маълумотнома тақдим этиш¬лари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўр¬саткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметр¬лари тўғрисида"ги қарори билан солиқ қонунчилигига ва 2017 йил солиқ ва мажбурий тўловлар ставкаларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Жумладан, 2017 йил учун автотранс¬порт воситалари ижарасининг ойлик янги минимал ставкаси енгил автомобиллар учун 330 минг сўмни (2016 йилда — 220 минг сўм), микроавтобуслар, автобуслар, юк машиналари учун — 645 минг сўм (2016 йилда — 430 минг сўм) қилиб белгиланди.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 янва¬ридан жисмоний шахслар томонидан ижарага бериладиган турар жой ва нотурар иншоотлар ижара тўловининг асосий ўлчамлари ҳам белгилаб берилди. Яъни нотурар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 9 минг сўм (2016 йилда — 6 минг сўм), Нукус шаҳри ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда — 6 минг сўм (2016 йилда — 4 минг сўм), бошқа аҳоли пунктларида эса — 3 минг сўм (2016 йилда — 2 минг сўм)ни ташкил этади.

Турар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат-метр учун бир ойга Тошкент шаҳрида — 4,5 минг сўм (2016 йилда — 3 минг сўм), Нукус ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда — 3 минг сўм (2016 йилда — 2 минг сўм) ва бошқа аҳоли пунктларида — 1,5 минг сўм (2016 йилда — минг сўм) даражасида белгиланди.

Мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс, агар ушбу даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида солиқ солинмаса, белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда даст¬лабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади.

Эслатиш жоиз, декларацияни тақдим этишдан бўйин товлаш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унга ата¬йин нотўғ¬ри маълумотларнинг киритилиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмида кўрсатилганидек, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик ҳолатларида мазкур кодекснинг 159-моддаси биринчи қисми бўйича энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

Агарда дек¬ларация асосида ҳисоб¬ланган жисмоний шахслар¬дан олинадиган даромад солиғи ўз вақтида тўланма¬са, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиздан жа¬рима (пеня) тўлайди. Солиқ қарздорликлари суд тарти¬бида мажбурий ундирилади.

Шундай экан, ҳар бир фуқаро ўзи яшайдиган ҳудуддаги дав¬лат солиқ хизмати органига ўзи учун қулай бўлган (таш¬риф буюрган ҳолда, буюрт¬ма ¬билан, почта хизмати орқа¬ли ёки элек¬трон шаклда) тарзда даромади тўғриси¬да¬ги декларацияни вақтида топширса ҳамда солиқларни белгиланган муддатларда тўлаб борса, ортиқча ташвиш ва харажатлардан холи бўлади.

Баҳодир ФАЙЗИЕВ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси.

:: орқага № 26, 25.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.