Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Лоқайдлик тубанликка йўл очади

Суратда: профилактика тадбиридан лавҳа. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Бухоро шаҳри аҳоли тинчлиги ва хотиржамлигини таъминлаш ҳамда жиноятчилик олдини олиш борасида бирмунча мураккаб вазият юзага келган ҳудудлардан биридир. 2016 йилда бу ерда турли даражадаги 1474 та жиноятнинг содир этилгани, уларнинг 39 тасига вояга етмаганлар дахлдор экани бу фикрнинг далилидир.

Жорий йилнинг 8 февраль куни "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида юз берган қотиллик, нафақат шаҳар, балки бутун вилоят аҳлини ташвишга солди. Фоҳишалик қилгани учун илгари жиноий жавобгарликка тортилганига қарамай, ахлоқий бузуқлигини давом эттирган 34 ёшли Шахноза М. навбатдаги "мижози" томонидан ўлдирилди. Бева аёлнинг 2 нафар фарзанди етим қолди.

2 март куни шаҳардаги 17-умумий таълим мактабида шу ҳудудда яшайдиган аҳоли, педагоглар, ёшлар, ички ишлар -ходимлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган профилактика тадбири ана шу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари, омилларига бағишланди. Йиғилишда "Маҳалла" жамоат фонди республика кенгаши масъул ходими Наргиза Абдуллаева, шу фонд¬нинг вилоят бўлими раиси ўринбосари Акмал Қозоқов, шаҳар бўлими раҳбари Умар Жалолов, аҳоли вакилларидан Ҳадия Шарипова, Юлдуз Эргашева ва бошқалар сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда юз берган фожиада аввало ўзини ўзи бошқариш органи раҳбарлари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, собиқ профилактика инспектори, марҳуманинг қўни-қўшнилари лоқайдлиги, уларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар ва уламолар билан биргалашиб, бир аёлни ёмон йўлдан қайтара олмаганликлари сабаб бўлгани очиқ-ойдин таъкидланди. Бундай ҳоллар такрорланмаслиги учун маҳаллаларда аҳолининг бир-биридан хабардор бўлиши, меҳр-оқибат, муҳтожга ёрдам қўлини чўзишдек миллий қадриятларимизга, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига, огоҳликка эътиборни ошириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 20, 04.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.