Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

*Ўйламай қилинган иш...

Интиҳо суд ҳукми бўлди

Шомурод Рўзиев (шартли равишда исм ва фамилия ўзгартирилди) Ғиждувон туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида "пайдо бўлган"да қўл-оёғи чаққон йигитни кўриб ҳамма хурсанд бўлди. Вақтинча бўлсада норасмий тарзда ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни компьютер базасига киритиш иши зиммасига юклатилган мақоламиз қаҳрамони қисқа фурсатда кўпчилик ҳайдовчиларнинг яқин танишига айланиб қолди.

—Ҳужжатларимни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари олиб қўйишди,—деса бирови, иккинчиси ақл ўргатди:

—Шунга шунчами? Позагарилик Шомуродни кўринг, бир кунда ишингизни "битириб" беради.

Бу тақлид ҳангомалар айнан бўлган-бўлмаганидан хабаримиз йўқ, аммо ўнлаб қоидабузар кишиларга ғайриқонуний тарзда жарима миқдорини белгилаб, енг ичида "иш битириб" юраверган. Кўза синадиган кун келишини ўйлаб ҳам кўрмаган Ш. Рўзиев жиноий ҳаракатларини давом эттираверган.

У қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ЙҲХБ ходимлари томонидан 2015 йил 17 октябрда 85-138280-сонли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган Ш. Шамсиевга жарима жазосини тўлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилди.

Бироқ, ҳамқишлоғини алдаб ишончини суи¬истеъмол этган Ш.Рўзиевда маъмурий жарима тўловини қабул қилишга ҳеч қандай ваколат бўлмаган. Аслида Ш.Шамсиевга 65.120 сўм маъмурий жарима тайинланган бўлишига қа¬рамасдан, ундан Ғиждувон туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдидан ўтувчи йўл ёқасида 400.000 сўм пулини маъмурий жарима тўлови деб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Фирибгарликнинг нони ширин туюлган Ш.Рўзиев одамларни алдашни ўзининг касбига айлантириб олди. Энди, нафақат ҳайдов-чилик гувоҳномаси ёки техник паспорт, балки, автотранспортларни суғурта қилиш, техник кўрикдан ўтказиш, автомашина газда ишлашга қайта жиҳозланганлиги ҳақида гувоҳнома бериш ишларини ҳам қойилмақом қилиб "битириб" бераверди. Фирибгарнинг қармоғига илинган Б.Восиев, М.Давлатов, Д.Жалилов, М.Аблоқулов каби ўнлаб кишиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, кимдан 400 минг, бошқадан 250 минг сўм ундириб чўнтак қаппайтиришдан уялмади.

Ҳар қандай ибтидонинг, албатта, интиҳоси бўлади. Фақат бир жиҳат инсоннинг ўз ихтиёрида. У қилган ишлари учун якунида раҳмат, олқиш эшитсаку яхши. Лекин ниҳояда "Эҳ, аттанг!", деб маҳалла-кўй олдида шарманда бўлиб қолиш-чи?..

Ш.Рўзиевнинг ўйламай қилган иши якуни суд ҳукми билан тугади. Суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан Ш.Рўзиевни айбли деб топиб, қилмишига яраша жазо тайинлади.

Дилшод САФАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош ¬прокуратураси бошқарма прокурори. Суръатбек НИЁЗОВ, вилоят прокуратурасининг уюшган ¬жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси.

:: орқага № 19, 01.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.