Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

*8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси — устувор вазифа

Истиқлол йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йў¬налишларидан бирига айланди.

Конституциямизда бе묬гилаб берилган нормалар асосида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қиммати энг олий қад¬рият даражасига кўтарилди. Эътироф этиш лозимки, Асосий Қонунимиз "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси"нинг барча муҳим қои¬далари ва нормаларини ўз мазмунига тўла сингдирган.

Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш бугунги замонавий давлатчилик тарақ-қиётидаги муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ижтимоий сў¬ров ва тадқиқотлар ўтказилиб, шу асосда "Бутун жаҳон бахт индекси"нинг янги рейтинги эълон қи¬линди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу рўйхатда Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонада, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида эса 1-ўринда қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда истиқлол йилларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида самарали қонуний база яратилди. Хусусан, 8 та Конституциявий қонун, 16 та кодекс ва 700 дан ортиқ қонун қабул қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекис¬тон Республикаси инсон ҳу¬қуқлари бўйича 70 дан ортиқ халқаро шартномани шу жумладан, БМТнинг 10 та асосий ҳужжатини ратификация қилди.

Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос механизмлар яратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳам мазкур йў¬налишда ўз моделига эга. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, яъни Конституциявий суд, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳу¬қуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳуж¬жатлари мониторинги институти фаолияти йўлга қўйилиб, уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакат Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимида инсон ҳу-қуқларини ҳимоя қилиш бўйича алоҳида бошқармалар ташкил этилган бўлиб, мазкур тузилмалар томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда барча давлат органлари қаторида Адлия вазирлиги ҳам асосий субъектлардан бири сифатида намоён бўлади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида адлия органлари ходимлари томонидан мамлакатимиз Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ¬инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги йўналишлар кўрсатиб ўтилган.

Шу ўринда вилоят адлия бошқармасида мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор эътиборга молик тадбирлар амалга оширилиб келинаётганини таъкидлаш жоиз.

Жумладан, бошқармамизга 2016 йил 9 ойи давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид жами 219 та ариза ва шикоят келиб тушган бў¬либ, шундан 47 фоизи ўз тасдиғини топганлиги боис қаноатлантирилиб, 116 та ариза бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Масалан, Бухоро туман, "Юринболо" ҚФЙ, Юринболо қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.Аллаева Бухоро туман, "Юринболо" қишлоқ врачлик пункти раҳбари томонидан унинг розилигисиз иш ставкаси қисқартирилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

"Юринболо" ҚВП мансабдор шахслари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаганлиги ҳо¬латига қонуний баҳо бериш мақсадида, вилоят Меҳнат бош бошқармасига таклиф киритилиб, "Юринболо" ҚВП ходимлар нозири Р.Равшанова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бошқармамизнинг "Ишонч телефони"га 2016 йил 9 ойи давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 25 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 46 фоизи қаноатлантирилиб, қолганлари бўйича ҳу¬қуқий тушунтириш берилган. Таъкидлаш жоизки, мурожаатларда келтирилган ҳар бир важ¬нинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу ўринда бир мисол.

Фуқаро М.Ўринованинг "Бухоротумангаз" филиали ходимлари томонидан нореал қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бў¬либ, "Ишонч телефони"га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Бошқармамиз ходимларининг аралашуви билан фуқаронинг важлари тў¬лиқ қаноатлантирилиб, асоссиз ҳисобланган ¬қарздорлик бартараф этилди ҳамда бу тўғрисида фуқаро М.Ўриновага ёзма равишда маълум қилинди.

Шуни таъкидлаш лозимки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний ман¬фаат¬лари дахлсизлигини -таъминлашда адлия ор¬ган¬ларининг роли ку¬чайтирилиши фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўз вақтида ҳимоя қилиниши ва тикланишида муҳим аҳамият касб этади.

Акрам ХАЛИЛОВ, вилоят адлия бош¬қармаси бошлиғи.

:: орқага № 97, 26.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.