Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Қонунчилик ислоҳотлари

Адолат ва қонун устуворлиги — бош мезон

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимиз манфаатлари ҳисобга олиниб, ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича энг муҳим институт бўлган суд-ҳуқуқ тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судья¬ларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш, тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш, "Хабеас корпус" институтини жорий этиш ва тергов олиб боришда суд назоратини кучайтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириб, тинтув ўтказишга ва жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларнинг телефондаги мулоқотларини эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Халқимизнинг кечиримли бўлиш ва бағрикенглик каби азалий қадриятларидан келиб чиқиб, жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қайта кўриб чиқиш, ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бош¬қа ғайриинсоний зўравонликка мутлақо йўл қўймаслик, илк бора адашиб жиноят йўлига кириб қолган ёшлар ва аёллар ҳудудлардаги Ёшлар иттифоқи кенгашлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари томонидан кафилликка олиниб, уларга жазодан озод этиш ёки енгил жазо турларига алмаштириш ваколатларининг берилиши эса инсонпарварлик тамойиллари устуворлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Суд-ҳуқуқ тизимидаги бу каби ислоҳотлар — адолат, инсонпарварлик тамойиллари устуворлигини таъминлаб, одамларнинг давлатга ишончини мустаҳкамлаши билан бирга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч¬ли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва ¬судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш, тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.

Тизим идораларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари шаффофлашувига йўналтирилган бу каби хайрли ишлар Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида янада кенг қамров касб ¬этиши назарда тутилмоқда. Буларнинг барчаси пировардда Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган муҳим талаб — Конс¬титуция ҳамда қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли кафолат бўлиб хизмат қилади.

Ф. ТУРСУНОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди раиси

Б. АЧИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси

Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар моҳиятида, аввало, инсон ва унинг манфаатлари мужассамдир. Кучли ижтимоий ҳи¬мояланган, эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўлида олға борар эканмиз, ушбу тамойилни йўлимизни ёритувчи маёқ сифатида ҳаётга татбиқ этишимиз лозим. Бу борада юртимизда қабул қилина¬ётган қонунлар, ¬Президент Фармонлари ва қарорлари муҳим ҳуқуқий асосдир.

Жорий йилнинг 8 январида Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур ҳужжатнинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг асосий вазифалари маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.

Қонунга кўра, маъмурий тартиб-таомил деганда, давлат органларининг оммавий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалар тушунилади. Ҳозирги кунда давлат органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахслар орасидаги муносабатлар турли қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари билан белгиланган.

Улардаги тартибларнинг турлича эканлиги давлат органлари томонидан қарорлар қабул қилишда ваколатдан четга чиқиш, мажбуриятларни бажармаслик, оғзаки топшириқларга асосан фаолият юритиш каби тизимли камчиликларни келтириб чиқармоқда. Янги қонун орқали давлатнинг ўзи фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларидаги ҳаракат доирасини аниқ белгилаб, уларни бир қолипга туширмоқда. Қонунга асосан давлат органи томонидан қўлланилган таъсир чоралари кўзланган мақсадга эришиш учун етарли бўлиши, манфаатдор шахсларга қийинчилик туғдирмаслиги керак.

Мазкур ҳужжат бюрократияни қатъий чеклайди. Эндиликда манфаатдор шахс виждонан ҳаракат қилган, ўз мажбуриятларини мазмунан бажарган бўлса, давлат органлари томонидан расмий қоидалар бажарилмади, деган важ билан уларга ҳуқуқлар беришни рад этиш ёки чеклаш тақиқланади.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун ҳам демократик жараёнларни амалга оширишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Қонунга алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган бир қатор ўзгартиришлар киритилган. Эндиликда, алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун 15 суткага қамоқ тариқасидаги маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мазкур қоида алиментларнинг тезроқ тўланиши ва қарздор томонидан уларни тўлаш муддатининг Жиноят кодекси 122- ва 123-моддаларида ¬назарда тутилган жиноят таркиби белгилари пайдо бўлгунга қадар чўзилишига йўл қўймаслик мақсадида киритилди. Алимент тўлашга мажбур шахсларни Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари бўйича жавобгарликка тортишга асос бўладиган алимент тўлашдан бўйин товлаш муддати уч ойдан икки ойга камайтирилди.

Бу қоида алимент олишга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашдан бўйин товлайдиган шахсларнинг қарздорлиги кўпайишига йўл қўймаслик мақсадида жорий этилди.

Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари санкцияларидан жарима ва мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазолар чиқарилди.

Мазкур ўзгартириш жарима ва мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганлар ҳамда меҳнатга лаёқатсиз шахсларнинг моддий таъминоти даражасига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, шунингдек, қарз¬дорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилияти кафолатланишини назарда тутади.

Баҳодир КЕНЖАЕВ, Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.