Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Фарзандликка олиш борасидаги қонун ислоҳотлари

Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш чораларини кўрган. Мус¬тақиллик йилларида эса бу каби эзгу амаллар муқаддас қадрият даражасига кўтарилди. Ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия ¬фаолиятларни рағбатлантиради" деб белгиланган. Ўзбек халқи азалдан болажон, етимнинг бошини силовчи, меҳрли, оқибатли халқ. Қонунларимиз ҳам инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. Айнан оила институтини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларимиз ҳам шулар жумласидандир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоида¬лари"га асосан ФҲДЁ органлари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг ¬туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига зарур ўзгаришлар васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига кўра фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳоким қарори чиққан кундан бошлаб 10 кун мобайнида киритилар эди. Лекин бундай ишларни кўриб чиқишда вилоят ва туман ҳокимлари фарзандликка олувчилар билан шахсан учрашмай, васийлик ва ҳомийлик органлари тайёрлаган материалларга асосланган ҳолда қарор чиқарарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 март¬даги қарорига асосан фарзандликка олиш бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатлари судларга берилди. Сабаби, судларда фарзандликка олиш ишлари қонуний кўриб чиқилиши билан бирга, холисона ва одилона қарор қабул қилинади. Бунинг натижасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ташлаб кетилган ва ота-она қаровисиз қолган болалар чин маънода ҳақиқий ота-она меҳрини туйиб тарбияланади.

Фарзанд оиланинг бахти ва қувончи, насл¬лар давомчисидир. Жамиятимизда гулдек нозик, фариштадек беғубор болаларни ғаразли ниятда ёки мўмай даромад илинжида сотиб юбораётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Судлар томонидан фарзандликка олиш масалалари кўриб чиқилиши жараёнида уларнинг баъзилари фош этилиб, бундай ножўя ҳаракатлар олди олинмоқда.

Оила кодексининг 151-моддасида "Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек, прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади" дейилган. Ушбу Кодекснинг 153-моддасида эса "Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади. Фарзанд¬ликка олувчининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиладилар", деб унинг махфийлиги таъминланган.

Жорий йилда фуқаролик ишлари бўйича шаҳар, туманлараро судларнинг фарзандликка олиш ҳақидаги 16 та қарори ижро қилинди.16 нафар ўғил-қиз оила меҳрини туйди.

Президентимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганларидек, ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир. Табиийки, орзу-умидларимизнинг ушалиши бевосита келажак авлодимизга, фар¬зандларимизга боғлиқ. Истагимиз, ана шундай бахтли фарзандларимиз меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бўлган мукаммал оилаларда тарбия топишсин.

Зубайда ҚУРБОНОВА, Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.