Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

"Менинг дўстим — Ватан ҳимоячиси"

Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

Ана шу шиор остида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллигига бағишлаб Бухоро давлат университетида маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсади кўзланган мазкур телекўприк орқали пойтахт ва ¬Тошкент вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бухоролик йигитлар ҳамда ¬Бухорода ҳарбий хизматни ўтаётган Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ёшларининг тенгқур дўстлари ҳамда ота-оналари мулоқотда бўлдилар.

Унда Республика "Оила" илмий-амалий маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Г.Тоирова ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева сўзга чиқди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк давридан бошлаб, Қуролли Кучлар тизи¬мида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида ¬давлатимиз суверенитети, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз ¬дахлсизлигини ишончли даражада таъминлашга қодир қудратли миллий армиямиз шаклланди. Унинг салоҳияти тобора мустаҳкамланиб, нуфузи ошиб бораётир. Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш шон-шараф ишига айланди. Таъкидландики, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақсадда давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бу йил илк бор муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари билан бирга, бир маҳаллада вояга етган яқин дўстлари ўртасида ҳам телекўприк ташкил этилди. Тадбирнинг "Менинг дўстим — Ватан ҳимоячиси" деб номлангани бежиз эмас.

Тадбир дилкаш, самимий суҳбат тарзида ўтгани билан эсда қолди.

— Армия барча тенгқурларим каби мен учун ҳам жасорат ва тарбия мактаби вазифасини ўтади, — дейди Тошкентда хизмат қилаётган бухоролик Содиқ Дилмуродов онаси Маҳлиё Луқмонова билан ¬суҳбатда. — Ҳарбий қисмимизда хизматни ўташимиз учун барча шароитлар яратилган. Сиз ва отамнинг ишончларингизни оқлаётганимдан фахрланаман. Ҳадемай, муддатли ҳарбий хизмат тугайди. Лекин шартнома асосида фаолиятимни давом эттираман.

— Дўстим, сен анча улғайибсан, — деди у билан мулоқотга киришган тенгқури Мирзабек Тошов. — Эгнингдаги ҳарбий кийимни кўриб, очиғи, ҳавасим келди. Насиб бўлса, жорий йилда Чирчиқдаги олий ҳарбий ўқув юртига ҳужжат топшираман.

Мулоқотда Бухорода ҳарбий хизматни ўтаётган Мирзаакбар Маҳаммаджонов, Аҳрорбек Сотимбоев, Ғайратулла Қудратов ва бошқалар ҳам яқинлари билан мулоқотда бўлиб, армия улар ҳаётида муҳим из қолдирганини таъкидлашди.

Маросимда Бухородаги ҳарбий қисмларда конституцион бурчини ўтаётган йигитларга "Ма¬ҳалла" жамоат фонди вилоят бўлими томонидан бадиий китоблар совға қилингани улар учун касб байрами арафасида ажойиб совға бўлди.

Тадбир давомида янграган куй ва қўшиқлар даврага байрамона шу¬куҳ бағишлади.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.