Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

* 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Қонун устуворлиги — бош мезон

Буюк келажак сари шахдам одимлаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, Фармон ва ҳукумат қарорлари айни шу мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятли. Зеро, халқни, миллатни эзгу мақсадларга етакловчи, унинг келажагини белгиловчи бундай қонунларни ҳаётга татбиқ этиш, улар ижросини таъминлаш мамлакатда барқарор ижтимоий-маънавий муҳит яратишнинг энг муҳим шартидир.

Бугунги кунда ўз ҳақ-ҳуқуқларини, қонунлар мазмун-моҳиятини чуқур англаган, уларга ҳурмат ҳисси билан ёндашадиган ҳар бир инсон прокуратура органлари ўз ҳимоячиси эканлигини яхши англайди. Бинобарин, прокуратура идоралари эшиклари ҳар бир фуқаро учун очиқ. Прокурор эса том маънода халққа хизмат қилишни шараф деб билган осойишталик ва ҳуқуқ пос¬бонидир.

Ўтган 26 йил давомида прокуратура тизими такомиллашиб, назорат органи сифатида ¬халқнинг ишончига кирди. Қонун -устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва ман¬фаатла¬рини ҳимоя этиш, улар онгига қонунларга ҳурмат тушунчасини сингдириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимдаги ҳар бир ходим зиммасига устувор вазифа юклатилган. Бинобарин, давла¬тимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, "Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш — амалга оширилаётган барча ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда тинчлик, тотувлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир".

Қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этишда асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлиқ амалга ошириш, аҳоли бандлигини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш ва соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркинлиги кафолатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан вилоятда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида талабаларнинг дарсларга қатновини назорат қилувчи "Давомат" ягона мониторинг тизими жорий этилди. Мазкур тизим ўқув-чиларнинг дарсга қатнови ҳа¬қидаги ҳақиқий ҳолатни, аввало, ота-оналар, шунингдек, прокуратура органлари ҳамда ¬бошқа манфаатдор идоралар томонидан "онлайн" режимида билиб туриш имкониятини яратиши билан бирга, ўқув муассасаларининг таълим сифатини таъминлашга бўлган масъулия¬тини оширишга ҳам хизмат қилади.

Вояга етмаганларнинг тураржой ва мулкий ҳуқуқларини тўла-тўкис таъминлаш, айниқса, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, таълим муас¬сасаларида тарбияланаётган ¬болаларнинг тураржойлари сақлаб турилиши, таълим муассасаларини бити¬раётган бу тои¬фадаги муҳтож болаларга ¬маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда турар жой берилиши ёки турар жой сотиб олиш учун мақсадли молиявий маблағлар ажратилиши лозимлиги ҳақидаги қонун талабла¬рининг сўзсиз бажарилишини таъминлашда ҳам вилоят прокуратурасининг бевосита саъй-ҳаракати билан 138 нафар етим ва ота-она қаровисиз қолган битирувчиларнинг кейинги тақдири, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитлари бевосита яшаш жойларига бориб ўрганилди. Уларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитлари қониқарли ташкил этилмаганлиги аниқланиб, собиқ ¬"Бухоротекс" ҳиссадорлик жамиятига қарашли 3 қаватли ташландиқ ҳолатдаги профилакторий биноси етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган битирувчилар учун уй-жой сифатида ажратилди.

Шу билан бирга, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган битирувчиларни доимий иш жойи билан таъминлаш мақсадида бинонинг 1-қаватида 11 турдаги маиший хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилди. Бунинг ҳисобига янги иш ўринлари яратилиб, улар муқим меҳнат фаолияти билан банд қилинди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг қўшма фармойишига би-ноан туманларда маҳаллалар кесимида сайёр қабулларнинг ташкил этилиши одамларни прокуратурага яқинлаштирибгина қолмай, мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилишига имкон яратди.

2018 йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб белгиланиши олдимизга янада устувор вазифалар қўйилганини кўрсатади. Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ривожланиш сари юз тутади. Бу ҳаёт ҳақиқати инсоният тарихида яхши маълум. Президентимиз танлаган бу ишончли йўл ва унга асосланиб эълон қилинган янги йил номи Ўзбекистонда туб ривожланиш даврини бошлаб беришига шубҳа йўқ. Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура фаолияти бардавом бўлиши тинчлик ва осойишталигимиз барқарорлигига кафолатдир.

Дилшод ФАЙЗИЕВ, Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари

_______________________________________________________

Меҳнат қилган — элда азиз

Қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда ¬прокуратура органларининг роли катта.

Президентимиз таъкидлаганларидек, про¬куратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади. Умрининг 35 йилини шу соҳага бағишлаган Ғолиба Ҳайдарова — ана шундай фидойилик ва ҳалоллик¬ни ўзига касб қилган про¬куратура ходимларидан бири.

— Мени чинакамига касбидан саодат топган аёл дейиш мумкин. Чунки мен учун қонун ҳимоячиси бўлиш бу — шараф, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани бўлими иш юритувчиси лейтенант -Ғолиба Ҳайдарова. — 1983 йилда Ғиждувон туман прокуратураси катта нозири вазифасига ишга киргандим. Ушбу соҳани ¬му-каммал ўрганиш учун бутун вужудим билан ишга шўнғидим. Прокуратура нозири бажарадиган вазифаларни пухта ўргандим. Ҳуқуқий ва бошқа адабиётларни ўқиб, билим ва малакамни оширдим. Чунки инсон манфаатларини ҳимоя қилишда хатога йўл қў-йишга ҳаққимиз йўқ. Баъзан иш кўплигидан бемаҳалгача, баъзида дам олиш куни ёки байрам демай ишлашга тўғри келарди. Меҳнатларим бесамар кетмади. Жамоада ўз ўрнимга, ҳурматга эга бўл¬дим.

Истиқлол туфайли эса хаёлимга ҳам келтирмаган саодат ва эъзозга эришдим. Ўзбекистон Мустақиллигининг 1 йиллиги, 10 йиллиги ва 25 йиллиги кўкрак нишонларига муносиб кўрилдим. Халқимизда "Меҳнат қилган — элда азиз" деган нақл бежизга айтилмаган экан. Мендек оддий аёлнинг камтарона меҳнати юксак даражада қадрланишини 2010 йилда "Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотланганимда кўриш мумкин. Ўша пайтдаги хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. Мендаги бу соҳага бўлган меҳр ва иштиёқ фарзандим тақдирида ҳам ўз кучини кўрсатди. Аёллик, оналик бурчимни адо этиш мақса¬дида етиша олмаган мақсадларимга ўғлим Ҳакимжон Эргашев эришишига шуб¬ҳам йўқ. Ўғлим ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида прокурор ва¬з謬¬фасида ишламоқда. Юртимизда ёш кадрлар кବмолоти учун ярати¬лаётган шароитлар ҳар қандай ривожланган давлатлардан қолишмайди. Бундай шароитларда ёниб-ёниб ишлагинг келади. Чунки меҳнатинг қадрланишини ҳис қилиб турасан.

Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар турмуш фаровон-лигини янада яхшилашдек эзгу мақсад мужассам. Зеро, инсон шаъни, қадр-қиммати эъзозланган юртда фаровонлик, хотиржамлик, тинчлик барқарор бўлади. Умрининг 35 йилини шу соҳага бағишлаган прокуратура тизими мутахассиси сифатида соҳа ходимларига ижтимоий адолат, инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий давлатнинг асосий шарти бўлган қонун устуворлигига эришиш йўлида асло чарчаманг, деймиз.

"Бухоронома" мухбири Наргиза ҚУВОНЧЕВА суҳбатлашди

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.