Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Одам савдосига қарши ҳамкорликда курашилмоқда

Одам савдоси — инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уй¬ғотмоқда.

Чунки, бу жиноят ортидан инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахл¬сизлигига путур етади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Одам савдоси деб аталмиш ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамдир. Энг ачинарлиси, бу жиноят одам савдоси билан шуғулланувчи айрим тоифа кишиларнинг даромад манбаига айланмоқда. Шу боис жиноий тузилмалар ушбу ноқонуний фаолият билан шуғулланишнинг турли йўлларини қидириш, мақсадини амалга оширишни енгиллаштириш учун халқаро жиноий уюшмалар ташкил этиш, давлат хизматчиларини ўзларига оғдириш пайида бўладилар. Бу эса, трансмиллий уюшган жиноятчилик, коррупция каби хавфли иллатларнинг кенг ёйилишига сабаб бўлаётир.

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўз кирдикорларини яшириш мақсадида бундай савдонинг қурбонига айланаётганларни имкон қадар эътибордан четда тутишга ҳаракат қиладилар. Аввало, бунинг учун одамларни хорижга ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга, паспорт ва шахсий ҳужжатларини қалбакилаштиришга уринадилар.

Бу ҳолат эса ноқонуний миграция салмоғининг ортишига, муайян давлат ҳудудига ноқонуний кириб келганлар сонининг кўпайиб, иқтисодий, демографик ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатишига, шунингдек, хорижга чиқиш ва муайян давлат ҳудудида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келади.

Одам савдосининг жамиятимизга олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини чуқур англаган ҳолда мамлакатимизда бундай жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, кучли ҳуқуқий механизм барпо этилди.

Вилоятимизда одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиб, уларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 6 ойида олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида одам савдоси билан боғлиқ 9 та (2016 йилда 17 та) жиноят аниқланган бўлиб, уларнинг 8 таси шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш, 1 таси чақалоқ савдоси жиноятини ташкил қилади. Уларни содир этган 10 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис комиссия фаолиятида тар¬ғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Комиссия таркибига кирувчи барча идоралар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, бу мавзуда давра суҳбатлари ўтказилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликдаги тадбирлар самарадорлиги ошиб бормоқда. Жумладан, вилоят божхона бошқармаси томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича республика ва вилоят идоралараро комиссияларининг йиғилиш баённомалари доимий равишда шахсий таркиб ўртасида ўтказиладиган йиғилишларда алоҳида муҳокама қилиб келинмоқда. "Олот" чегара пости комплекси ва "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости ҳудудидаги фуқаролар ўтиш жойларида 2 та "Ишонч телефони" ташкил қилинган, 15 та мониторлар орқали одам савдосига қарши курашиш йўналишида тайёрланган видеороликлар мунтазам равишда намойиш этиб келинмоқда.

Таҳлиллар вилоят чегаралари ор¬қали чет элга чиқиб кетаётган фуқароларнинг 2597 нафари хизмат юзасидан, 112 нафари ўқиш мақсадида, 221 нафари сайёҳлик, 833 нафари қариндошларини йўқлаш, 83 нафари доимий яшаш, 230 нафари даволаниш ҳамда 18 нафари тижорат мақсадида чиқиб кетишган бўлса, 20864 нафари МДҲ ва хориж мамлакатларига ишлаш учун кетаётганлиги маълум бўлди.

Қайд этиш лозимки, одам савдосига қарши курашиш, унга имкон берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш, оқибатларини мумкин қадар енгиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган бир қатор чора-тадбирлар бу борадаги салбий таъсирларни камайтиришга хизмат қилади. Жорий йилнинг 6 ойи давомида одам савдосидан жабрланган 9 нафар ҳамда чет мамлакатлардан депортация бўлиб келган 87 нафар фуқароларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди.Одам савдосидан жабрланганларга амалдаги қонун ва ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика реабилитация марказига йўлланма берилди.

Масалан, Бухоро шаҳрида яшовчи Зебинисо Тагирова(шартли равишда исм ва фамилиялар ўзгартирилди) 2009 йилнинг апрель ойида икки нафар қизни шаҳвоний мақсадда ёллаб Таиланд давлатига, 2011 йилнинг оꬬ¬т¬ябрь ойида эса яна икки нафар қизни алдаш йўли билан Малайзия давлатига юборган.

Ёки Бухоро шаҳрида яшовчи Султон Саидов ва қоракўллик Мамлакат Қаҳҳоровалар ўзаро жиноий тил бириктириб, 2015 йилнинг апрель ойида қизларни шаҳвоний мақсадда ёллаб, БАА давлатининг Дубай шаҳрига юборишган.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳақида бундай мисолларни афсуски, яна кўплаб келтириш мумкин. Уларни содир этганлар қонуний асосда тегишли жазога тортилдилар.

Кези келганда айтиш жоизки, бу тои¬фадаги жиноятларга қўл урган шахс¬ларнинг аксариятини аёллар ташкил этганлиги ўта ачинарли ҳол. Жойларда хотин-қизлар қўмиталари, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари каби мутасадди идораларнинг бундай салбий ҳолатларга қарши ҳамкорликда, фаол иш олиб боришлари нафақат давр талаби, балки ҳаётий эҳтиёж ҳамдир. Бинобарин, аёл — миллат тарбиячиси. Унинг шаънига доғ тушиши мамлакат, келажак авлод тақдирига дахл қиладиган жиддий ҳолатдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, айниқса, тарғибот ва ташвиқот ишларининг кучайтирилиши бундай жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-кириш ва фуқаролик бўлимлари ҳамда бошқа хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, депортация қилинган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг алмашинуви ва бундай шахслар билан олиб бориладиган профилактика тадбирлари бу ишда ўз самарасини беради.

Бу ишдаги яна бир муҳим жиҳат — доимий яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган шахсларнинг тақдири, уларнинг ҳозир қаерда ва нима иш билан бандлигини аниқлашга қаратилган тадбирларни жадаллаштириш зарур.

Вилоят ҳудудидан ҳозирги кунда жами 156431 нафар фуқаро доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган.Улардан 37874 нафаригина яшаш манзилига қайтиб келган, 118557 нафари эса хорижда экани аниқланди.

Мазкур фуқароларнинг 112323 нафари ишлаш мақсадида, 1188 нафари ўқиш мақсадида, 4853 нафари бош¬қа мақсадларга кўра ва 193 нафари эса номаълум сабаблар билан яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган. Бу фуқаролар у ёқда нима иш билан машғул,нима сабабдан оиласига қайтмаяпти, уларнинг оиласи-ю фарзандлари-чи? Эндигина ҳаёт остонасига қадам қўйган йигит-қизларнинг тарбияси билан ким шуғулланади?! Бу саволларга маҳалла, яқин қариндошлар, кенг жамоатчилик жавоб бера оладими? Тўғри, мазкур фуқароларнинг нима мақсадда ва қайси давлатга кетганликларини аниқлаш ҳамда ҳар ойда уларнинг келган-келмаганини рўйхатга олиш бўйича шаҳар ва туман ИИБларининг масъул ходимлари ажратилиб, бу фуқароларнинг яшаш манзилларига қайтиб келишларини назоратга олиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Аммо ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, уюшқоқлик билан амалий ҳаракатда бўлсагина, жиноятнинг олдини олиши мумкин.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Инсоний қадриятларни топташга уринган ҳар қандай шахсга қонун олдида жавобгарлик муқаррардир. Бироқ, бир ҳақиқатни ҳам унутмаслик керак: ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаган, қонунлар моҳиятини чуқур тушунган, юксак ҳуқуқий маънавиятли киши одам савдоси жабрдийдасига айланмайди.

Шавкат НАБИЕВ, вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори.

:: орқага № 60, 26.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.