Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Инсон ва конун

Ноқонуний дисклар савдоси олди олинди

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги қарори билан амалга ¬оширилиши учун лицен¬зиялар талаб қилинадиган фаолият тур¬¬ла¬рининг рўйхати тасдиқланган. Унга мувофиқ, аудиовизуал асарларни, фонограм¬ма¬ларни ва ЭҲМ учун яратилган -дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш билан ¬шу-ғулланиш учун лицензия талаб эти¬лади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарори билан тасдиқланган Ўз¬бекистон Республикасида чакана ¬савдо қоидаларига мувофиқ, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини сотиш савдо қоидаларининг бузилиши, деб ҳисобланади.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида сифатсиз, лицензия¬ланмаган, контрафакт тарзда кўпайтирилган DVD ва СD дисклар сотилишининг олдини олишга эришилмоқда.

Яқинда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан ¬тегишли идоралар билан ҳамкорликда Пиридастгир кўчасида ўтказилган ана шундай тадбирда Вобкент тумани ҳудудида яшовчи М.Рафиқовнинг (исм-фамилия ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз ¬МР-3, МР-4 форматдаги клиплар, концерт ва қўшиқлар ҳамда ҳар хил телесериал, бадиий ва ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи жангари фильм¬ларни қўлбола усулда DVD ва CD диск¬ларга ёзиб сотаётганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳо¬лат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарнинг жами 276 дона контрафакт диск¬лари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳозир мазкур иш юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.