Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

"Диққат: чўмилишга хавфли ҳудуд!"

Орзиқиб кутилган ёз фаслида кўпчилик сўлим табиат қўйнига, соя-салқин жойларга ошиқади. Нафақат болалар, балки катта ёшдагиларни ҳам кун бўйи сой ва ариқлар, сув ҳавзалари бўйида кўрамиз. Танимизга ҳузур, дилимизга завқ-шавқ бағишлайдиган бу оромбахш жойлар минг афсуски, бахтсиз ҳодисалар, ҳатто фожиаларни ҳам келтириши эҳтимолдан холи эмас. Ўтган йили вилоят ҳудудидаги сув ҳавзаларида чўкиш билан боғлиқ жами 62 та нохуш ҳолат қайд қилингани фикримизга далил. Бундай аянчли ҳодисаларнинг Ғиждувон туманида 14, Шофиркон ва Ромитан туманларида 8 тадан, Вобкент тумани ҳамда Бухоро шаҳрида 7 тадан рўй бергани ниҳоятда ташвишланарли. Энг ачинарлиси, бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти вояга етмаган ўсмирлар, ёш болалар билан содир бўлганидир. Шу боисдан аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида бу борада тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш жуда муҳим. Яқинда вилоят марказидаги "Atlantis pull" сув ҳавзасида ташкил қилинган ўқув амалий семинарида ҳам худди шу фикрлар алоҳида таъкидланди.

"Чўмилиш қои¬даси—саломатлик ва хавфсизлик гарови" деб номланган тадбирда вилоят фав¬қулодда вазиятлар, ички ишлар ҳамда соғ¬лиқни сақлаш бош¬қармалари, ДСЭНМ, маҳалла фу¬қаролар йиғинлари, ҳудуддаги бо¬лалар оромгоҳлари мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

—Вилоятимиздан 180 дан ортиқ катта-кичик канал ва ариқ, зовурлар аҳоли масканлари ҳудудидан ўтган бўлиб, уларнинг чуқур¬лиги 2 метрдан 16 метргача етади,—дейди вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Зариф Умиров.—Қолаверса, уларда чўмилиш тақиқланган. Қа¬тор юқумли касалликлар келиб чиқиши эҳтимоли юқори бўлган лойқа, шўрланган ва ифлос сув ҳавзаларида бемалол чўмилиш ҳоллари ҳам кўп кузатилмоқда.

Аҳолининг санитар-гигиеник маданиятини ошириш чора-тадбирлари, тоза ва очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш тартиб-қоидалари хусусида семинарнинг амалий қисмида мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда сувга чўкаётганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаси қутқарувчи ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан амалий кўрсатиб берилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.