Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

*25 апрель — Бутунжаҳон безгакка қарши курашиш куни

Чивинлар юқтирадиган касаллик

Безгак ўткир юқумли паразитар трансмиссив касаллик бўлиб, у аҳоли ўртасида ваража номи билан маълум. Бу касалликнинг манбаи асосан безгак билан оғриган бемор ҳисобланади.

Касаллик соғлом одамга безгак чивинларининг чақиши оқибатида юқади. Баъзи ҳолларда шу касаллик билан оғриган беморларнинг текширувдан ўтказилмаган қонини соғлом фуқароларга қуйиш оқибатида ҳам бу касаллик келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Қўшни давлатларда касаллик бўйича вазиятнинг мураккаблиги унинг вилоятимиз ҳудудига четдан кириб келиш хавфини кучайтирмоқда.

Безгак беморларда ҳолсизлик, дармонсизлик, баданнинг увишиши ва қалтираши билан бошланади. Орадан 2-3 соат ўтгач бемор ҳарорати 40 даражагача кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Кейинчалик танадаги ҳарорат кескин пасайиб, кишини совуқ тер босади. Безгакнинг шаклига кўра, касаллик хуружи беморда ҳар 48 ёки 72 соатда такрорланиб туриши кузатилади. Касаллик жараёнида беморнинг жигари ва талоғи катталашади, камқонлик кузатилади.

Касалликка қон лаборатория усули билан текширилгандагина аниқ ташхис қўйиш мумкин. У қанчалик эрта аниқланиб даволанса, бемор шунчалик тез шифо топади.

Айтиш жоизки, вилоятимизда бу касалликка қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимлари жалб этилган ҳолда сув ҳавзалари ва шолипоя¬лар, хонадонларда анофелес пашшасига қарши препаратлар билан ишлов бериляпти.

Бундан ташқари касалликнинг олдини олишда кераксиз сув ҳавзалари, кўлмакларни қуритиш, ҳовуз ҳамда йирик сиғимли идишлардаги сувни тозасига тез-тез алмаштириб туриш, ғўза, шолипоя ва бошқа экин майдонларини суғоришда санитария-гидротехника ва агротехник меъёрларга амал қилиш муҳимдир.

Фуқароларимиздан тана ҳарорати ошиши билан кечадиган касаллик ҳолатларида дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат этиши, зарур текширувдан ўтиб, керакли муолажани олиши талаб қилинади. Ана шунда ҳар қандай касалликнинг одамлар ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмайди.

М. ОЧИЛОВА, Н. ҲАЙДАРОВ, вилоят ДСЭНМ паразитология бўлими мутахассислари.

:: орқага № 33, 22.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.