Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

Журналнинг янги сони

"Бухоро мавжлари" адабий-бадиий, ижтимоий-маърифий журналининг 2017 йилдаги 1-сони босмадан чиқди. Унинг илк саҳифаларида эълон қилинган "Улуғ йўлнинг давоми" сарлавҳали мақола Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган улкан бунёдкорликларга бағишланади.

Журнал улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан унинг ижодидан -намуналарни ҳамда адабиётшунос олимлар Дилором Салоҳий, Шавкат Ҳайитов, Мурод Ҳошимовларнинг ғазал мулки султони ҳаёти ва ўлмас меросига бағишланган мақолаларини эълон қилган. "Адабият" рукни остида босилган "Заҳириддин Муҳаммад Бобур: ҳаёти, ҳикматлари, фазилати ва авлодлари" сарлавҳали материал, Сирожиддин Саййиднинг ушбу шоир ва шоҳ ҳаётига доир достонидан ҳамда Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" асаридан парчалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида шу кунларда республикамиз жамоатчилиги бу забардаст адиб таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлар эди. "Бухоро мавжлари" шу сана муносабати билан филология фанлари доктори, профессор Нўъмон Раҳимжоновнинг "Абадият каҳкашонида" сарлавҳали тадқиқотини, Эркин ¬Воҳидовнинг бир туркум шеърлари, адабий қайдлари ҳамда таржималарини унинг мухлислари эътиборига ҳавола этган.

Забардаст адабиётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг илмий мероси хазинасидан олиниб, "Бухоро мавжлари"да эълон қилинган "Абдурауф Фитрат" мақоласи ёшларни буюк ҳамюртимиз ҳаёти ва ижоди билан янада кенг¬роқ таништиришга хизмат қилади.

Истеъдодли шоир Зикрилло Неъматнинг "Сиз боис ҳур бўлди бу азиз Ватан, Истиқлол нуридан топди эл ҳузур" деган умумий сарлавҳа остида журналда чоп этилган бир туркум шеърлари, ёзувчилар Жўра Фозил ва Абдунаби Ҳамроларнинг "Ғаройиб совға ёки Саксон отанинг хатоси" ҳамда "Тумор" деб номланган ҳикояларини ўқиган журналхон бугунги Бухоро адабий муҳитидаги янги асарлардан баҳраманд бўлади.

Навоийлик шоир Баҳриддин Садриддиновнинг янги шеър ва ғазаллари, пойтахтлик ёзувчилар Шодмон Отабек ва Носир Муҳаммад китобларидан парчалар, хассос адиб Мухтор Худойқулов тўплаган ривоятлар, итальян ёзувчиси Кристиан Маскеронининг ёш таржимон Рустам Ибрагимов ўзбекчага ўгирган "Китобчи" ҳикояси ҳамда тарихчи олим, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг таниқли шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётининг сўнгги фожеий кунларига бағишланган тад¬қиқоти "Бухоро мавжлари" журналининг ушбу сони сермазмун ва қизиқарли бўлишини таъминланган.

:: орқага № 31, 15.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.