Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

Аждодлар ибрати *Ривоят

Бир кўза сув

Бир бадавий эркак йўқ¬силликдан шикоят қилиб йиғлаётган хотинига деди:

—Йиғлашни бас қилгин-да, бирор чора билсанг, айт.

Хотин қулай фурсатни қўлга киритди. Яна бир оз йиғлаб нозланганидан сўнг деди:

—Мамлакатнинг қалби пок халифаси бор, ҳузурига бориб, дардингизни айтсангиз, сизга эҳсон қилади. Зеро, у жуда саховатли ҳукмдордир.

—Хотин, гапинг тўғри, аммо шундоқ халифанинг ҳузурига қуп-қуруқ қўл билан бориб бўларканми? Унга олиб боришга арзигули совғам йўқ.

—Сиз халифага бир кўза ёмғир суви олиб боринг,—деб дарҳол маслаҳат берди хотин.—Чунки тотли сув жуда қадрли. Эҳтимол, ҳукмдорнинг суви жуда бадбўйдир.

Бу гап бадавийга маъқул тушади ва эртасига бир кўза сувни олиб, йўлга чиқади. Юриб-юриб, ниҳоят, Дажла дарёси қирғоғидаги саройга етиб боради.

Мулозимлар бадавийни очиқ чеҳра, ширин сўзлар билан кутиб олиб, уни халифа олдига бошлаб борадилар. Бадавий олиб борган сувини мақтаб-мақтаб ҳукмдорга тақдим этади.

Ҳукмдор чўл кишисининг кўнгил поклигини сезади ва раҳмат айтиб, сувни олади. Кўзани олтинга тўлдириб, ҳалиги кишига қайтаради. Мулозимларига:

—Чўл йўли анча узоқ. Бу одамни Дажла дарёси орқали кема билан жўнатинг,—деб тайинлайди.

Мулозимлар бадавийни кемага миндириш учун Дажла бўйига олиб келишади. Чўл кишиси зилол ва ширин сув жўшиб оқаётган дарёни кўриб хижолат бўлиб, серҳиммат ҳукмдорнинг бу эҳсони, марҳамати олдида ҳайрат ичра лол қолибди.

(Жалолиддин Румийнинг "Маснавий маънавий" асаридан).

Ҳикматлар шодаси

Халқнинг етуги сахий кишидир, сахийлик шараф, мартаба ва камолотингни орттиради.

Аҳмад ЮГНАКИЙ

* * *

Сахий одам халққа мол-дунёни сувдек оқизиб улашса, халқ унинг теварагига сувдек оқиб, йиғилиб келади.

Юсуф Хос ҲОЖИБ

* * *

Неча оқсоқ одамларни кўр¬димки, илм-фазилат бобида юқо¬ри поғоналарга кўтарилганлар. Шунингдек, қанчадан-қанча соғлом оёқларни кўрдимки, хайр-эҳсон йўлида бир қадам ҳам босмаганлар.

Маҳмуд ЗАМАХШАРИЙ

* * *

Саховатпешалар миллат учун пул-молларини сарфлаб, бир неча баробар зиёда мукофот олурлар.

Абдурауф ФИТРАТ

Шоирлар назмида

Ким истаса салтанат, саходур анга шарт,

Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.

Алишер НАВОИЙ

* * *

Кимда гар сахийлик одати йўқдир,

Яхшилик кутмоқнинг ҳожати йўқдир.

Абулбаракот ҚОДИРИЙ

* * *

Кимгаким бор ҳиммат ила эътиқод,

Оқибат ул амр топар ул мурод.

ДУРБЕК

* * *

Улуғлик тиласанг сахий бўл, сахий,

Сахийни севар Ҳақ таоло, ахий.

Сайфи САРОЙИ

Ҳадислар

Сахийлик бамисоли жаннатнинг дарахтларидан биридир. Унинг шохлари дунёга осилиб туради. Кимики шохларидан бирини тутиб олса, у жаннатга бошлаб боради.

* * *

Сахий кишининг таоми шифодир.

:: орқага № 30, 12.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.