Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

*Шифокор маслаҳати

Гриппдан эҳтиёт бўлинг!

Грипп ҳаво томчи йўли билан юқадиган ўткир юқумли вирусли касаллик ҳисобланиб, у нафас йўлларининг яллиғланиши билан кечади.

Хасталик тана ҳароратининг кўтарилиши, бош, қўл ва оёқ мушакларида оғриқ пайдо бў¬лиши билан бошланиб, кўзнинг ёшланиши, бурундан суюқлик, баъзан қон кетиши, томоқ оғриғи, нафас олишнинг қийинлашиши, қу¬руқ йўтал ва қув¬ватсиз¬лик кузатилади.

Касалликнинг олдини олиш¬да жамоат жойлари (мактаблар, боғчалар, концерт заллари, иш жойлари, кинотеатрлар, умумий транспорт во¬ситалари)да докадан тикилган ниқоб тақиш тавсия қилинади. Хонадонларни вақти-вақти билан шамоллатиш, полларни хлораминли эритма билан артиш ҳамда исириқ тутатиб туриш керак бўлади.

Грипп касаллигига ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, ўпка, мия пардаси, қулоқ ва бошқа аъзоларнинг ўткир яллиғланиши каби оғир асоратлар келиб чиқиши мумкин.

Касалликка чалинмаслик учун бадан тарбия билан мунтазам шуғулланиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилиш, иқлимга мос кийиниш муҳим аҳамиятга эга.

Беморнинг сочиқ ва идишларини алоҳида бўлиши, қошиқ, пиёла, косаларини хлорли эритмалар билан ювиш, касал ва бошқа оила аъзолари учун 4 қаватли дока ниқоб бўлиши талаб этилади.

Оила аъзоларингиз орасида шамоллаш ёки гриппга ўхшаш ҳолатлар учраганда, авваламбор, касални алоҳида хонага ётқизиш, ўқишга ёки ишга вақтинча бормаслиги, кўпроқ суюқликлар—лимонли чой, наъматак дамламаси, асал чой ва компотлардан ичиш, уйга поликлиника тиббиёт ходими чақиртирилиб, врач тавсиясига асосан даволаниш тавсия этилади.

Ҳамза РАҲИМОВ, вилоят давлат санитария-эпи¬демиология назорат маркази бош врачининг ўринбосари.

:: орқага № 92, 09.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.