Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

* Юз билан юзлашганлар

Файзли хонадон соҳибалари

Ўтган асрнинг дастлабки йили эрта баҳорида Қорёғди қишлоғилик деҳқон оиласида қизалоқ дунёга келди. Олдинги уч фарзандини бирин-кетин тупроққа топшириб, айрилиқ азобида қоврилган ота-она учун у бир олам қувонч ато этди. "Бу фарзандимиз ҳам бизни ташлаб кетмасин, тўхтасин, узоқ умр кўрсин", деган ниятлар билан чақалоққа Тўхтахон дея исм қўйишди. Кексаларнинг чин кўнгилдан қилган дуолари ижобат бўлди. Бугун Вобкент туман Ниёзхўжа маҳалласида яшовчи Тўхта биби Ҳожиева 118-баҳорини қарши олмоқда.

— Тақдир менга узун, аммо машаққат, азоб-уқубатларга тўла ҳаёт йўлини ато этди, — дейди биби ўтган йилларни хотирлар экан. — 18 ёшимда қўшни ¬Шофиркон туманига келин бўлиб тушдим. Эрим меҳнаткаш, соддадил, оддий деҳқон йигити эди. Биргалашиб далада ишладик. Уруш йиллари Каттақўрғон, Катта Фарғона канали қурилишларида эркаклар билан бир қаторда кетмон чопдим. Очлик, юпунлик машаққатларини тотдим. Биргаликдаги ҳаётимиз узоқ кечмади. Ўртада фарзанд бўлмагани боис эрим мен билан ажрашди.

Бу пайтда Тўхта Ҳожиеванинг ота-онаси дунёдан ўтишган, ёлғиз синглиси Барнодан бошқа яқини йўқ эди. У она қишлоғидаги синг¬лиси уйидан қўним топди. Барно бибининг 7 фарзанди уни оналаридек ҳурмат билан қарши олишди. Ҳозир Тўхта биби ва тўқсон ёшга яқинлашган Барно биби 18 набира, 16 эвара ардоғида кексалик гаштини суришмоқда. Невара келин Дилнозахон табаррук онахонлар хизматини қилишдан чарчамайди. Неваралари — ҳамшира Гулруҳ онахонлар соғлиғини назоратга олган, керакли муолажаларни вақтида қилиб турибди.

"Қари бор уйнинг — зари бор", деганларидек, икки муҳтарама онахон умргузаронлик қилаётган хонадон ҳам хайру барака, файзу тароватга лиммо-лим ибратхона янглиғ маҳалла аҳли учун қадрлидир.

Зуҳра ҚУРБОНОВА Cуратда: Тўхта биби Ҳожиева (чапда) синг¬лиси Барно биби билан.

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.