Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

* Эъзоз

Ота-онам тимсоли

Бугун инсон матонати тўғрисида ёзиш топшириғини олдим. Тўғри, бу мавзуда жуда кўп гапирилган. Одамзод меҳнат ва матонатсиз ўз инсоний қадр-қимматини сақлай олмаслиги энг сара ба¬диий ас¬арлар мазмун-моҳия¬тига сингдирилган. Билганим шуки, ҳаётда ҳеч нарса машаққатли меҳнатсиз қўлга киритилмайди, инсонни комилликка етакловчи, улуғворлик сари даъват этувчи ягона куч эса унинг матонатидир.

Дунёда эртаю кеч тер тўкиб меҳнат қиладиган, бироқ хизмати эвазига ҳеч қандай ҳақ талаб қилмайдиган фидойилар ким аслида? Шу саволни ўзимга берганим он, кўз олдимда ота-онам сиймоси қайта-қайта гавдаланаверади...

Юртимиз мустақилликни қўлга киритган даст¬лабки йиллар турмуш оғир эди. Уйда ҳам, дўконларда ҳам ун йўқ. Қадимдан ота-бобола¬римиз уйинг буғдойга тўлгур, деб бекорга дуо қилишмаганини шундай пайтларда чуқурроқ ҳис этасан. Кўпчилик қатори бизга ҳам ажратиб берилган томорқа ерига буғдой экканмиз. Лекин бу иш машаққатли меҳнат ва сабр-тоқат талаб этади. Айни жавзо иссиғида ҳосил ғарқ пишади. Тезда йиғиштириб олин¬¬маса, ерга тўкилиб, нобуд бўлиши тайин. Бироқ ундан ҳам каттароқ муаммо бор. Буғдойни пояси билан ўрсанг, қуруқ бошоқлар қирт-қирт узилиб ерга тушади, кўпи увол кетади. Дадам янги усул ўйлаб топди. Аввал бошоқларни кесиб олиб, кейин сомонини ўрамиз. Бу иш тонг саҳардан бошланмаса, кейин янаям қийинлашади. Буғдой ўримини бошлайдиган кун азонлаб ота-онамнинг ғўн¬ғир-ғўнғир овозларидан уйғониб кетаман.

— Болаларни уйғотсамми, — дейди онам секингина, дадамнинг "Ҳа" деб ¬жବвоб қайтармаслиги учун шошиб, гапида давом -этади. — Ўзимиз бошлай ¬қо¬лармиз. Эрталабки нам¬да шамоллаб қолишмасин.

Опам шаҳардаги тайёрлов курсида ўқишга кетган. Акам, иккимиз ёзги таътилдамиз. Саҳар мардонлаб бизни томорқага судрашга отамнинг ҳам кўзи қиймайди.

Тонг отиб, кун қизий бошлаганда буғдой ўришдан азоб иш йўқ. Қуруқ ¬сомон оёқ-қўлларингни кесиб юборади, оғзинг чанг¬га тўлиб кетади. Буғдойнинг бошоғини қир¬қиб олиш уч, тўрт кун вақт олади. Бошоқни ҳам, сомонни ҳам йиғиштириб олгач, буғдойни эзиб, донини чиқариш ишларига киришилади. Дадам эшак билан хўп ҳайдатмоқчи бўлди, лекин бу қурғур жонивор ҳам камёб бўлиб кетган. Қишлоқда фақат Эшмурод ака, Вася ла¬қаби билан танилган ¬дадамнинг адашлари ¬Амрилло тоға, чорраҳа¬даги уйда яшайдиган Аҳмад ¬бобода бор. Серфарзанд оилалар, бу жонивор ўзларининг юмушига кўпроқ ярайди. Сўраш ноқулай. ¬Дадам ¬ноилож цемент супа юзига бошоқ ёйиб чиқади, кирза этигини кияди-ю, пошнаси билан қаттиқ-қаттиқ юриб, бошоқларни эза бошлайди. Ҳовлида минг¬лаб бошоқлар уюлиб ётибди. Энди ўн тўртга чиққан акам ўзича дадамга ёрдам беришга киришади-ю, офтобнинг тиғига тоб беролмай, ҳолсизланади, тез-тез чан¬қайди. Дадам буни сезиб тургани учун ҳар хил юмушлар билан акамни салқинроққа жўнатади. Ўзи эса ишида жадал давом этади. Агар озроқ вақт йўқотилса, қилт этган шамол кўринмайдиган жазирамага қолиб кетамиз. Дадам билан онам сал шабада эсиши билан бирор каттароқ идишга буғдойни солиб, бошлари узра баланд кўтарадилар-у, оз-оздан ерга тўка бошлайдилар. Шунда, донга қў¬шилган майда сомон ва қум ҳавога учиб кетади. Ҳавони чанг қоплайди, оғзингни мато билан маҳкам боғлаб олсанг ҳам, бўғилай дейсан, кўзларинг ёшланиб кетади.

Кейин дадам билан акам донни қопларга солиб, тегирмонга олиб кетишади. Нав¬бат етиб, бир неча кундан сўнг буғдо¬йимиз унга айланиб, хонадонимизга қайтади...

Орадан кўп вақт ўтмай, "ўтиш даври"нинг бу ¬аз¬об-уқубатлари тарихга айланди. Бозорларимиз нон, ун, буғдойга тўлди. Биз, фарзандлар мустақил Ўзбекистон билан қадам-бақадам ўсиб-ул¬ғайдик. Камолга етдик. Ўқиб, касб-кор эгалладик. Ота-онамизнинг қўл-қанотига айландик. Лекин улар ҳали-ҳануз фарзанд¬лари учун куйиб-ёнишдан, невараларни ул¬ғайтириш ташвишидан ортмайдилар.

Горькийнинг шундай сўзларини эслайман: "Қилаётган ишингни севишинг керак, ана шунда ҳатто энг оғир меҳнат ҳам ижодга айланади". Демак, ота-оналаримиз биз учун қилаётган меҳнатларини, чекаётган заҳматларини севишади. Демак, ота-оналаримиз чинакам ижод¬корлар. Ўзини шер билган аҳли қаламки бор, ота-оналаримиздан сабоқ олсин. Уларнинг қадоқ қўлларидан, офтобда қо¬райган юзларидан, жонсараклик балқиб турган кўзларидан сабоқ олсин!

Ота-она — меҳнат тимсоли. Бу ишни касб деб атайсизми, мансабми, масъулиятми ёки улуғворлик сари элтувчи йўл¬ми, ихтиёрингиз. Аммо бир ҳақиқат аён: ҳаёт ва тириклик ота-онанинг ҳалол ва машаққатли меҳнати маҳсулидир.

Раҳмат, Отажон!

Раҳмат, Онажон!

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.