Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

* Хушхабар

Замонавий уйлар ўз эгаларини топди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрда қабул қилинган "2017-2020 йил¬ларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Бухоро шаҳрининг жанубий ҳудудидаги янги мавзеда катта бунёдкорлик лойиҳасининг дастлабки босқичи якунланди. Бу ерда 252 хонадонга мўлжалланган 6 та етти қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан масканда давлат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва жамоатчилик вакиллари сўзга чиқдилар.

Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида изчил жорий этилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсоннинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган. Шаҳарларда яшовчи аҳолининг турмуш даражаси ва ¬сифатини уй-жой қурилиши ҳам¬да ипотека кредити бериш кў¬ламларини кенгайтириш ҳи¬собига янада ошириш борасидаги ишлар ҳам бунинг далилидир, таъкидланди маросимда.

— Қувончимни ичимга сиғдиролмайман, — дейди хонадон соҳибалардан бири, икки фарзанднинг онаси, ўзини Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси, деб таништирган Муҳайё Содиқова. — Анча йиллардан буён оиламиз ижарада яшаб келаётганди. Квартира харид қилишга қурбимиз етмасди. Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги ҳудудий комиссияга ижтимоий ёрдамга ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга бериладиган арзон уй олиш учун ариза билан мурожаат қилган эдим. Мана, бир йил ўтар-ўтмас орзуимизга етдик. Ипотека кредити ҳисобига қурилган уй нархининг 25 фоизлик бошланғич бадалини тўлаб, Конституция байрами арафасида уч хонали уйга эга бўлдик. Тўловнинг қолган қисмини имтиёзли асосларда 20 йил муддатда тўлаймиз.

Намунавий лойиҳага асосан қу¬рилган уйларда яшаш учун барча қулайликлар бор. Масалан, ҳар бир квартирада алоҳида иситиш қозони ўрнатилган. Бу — хоналарда барқарор ҳароратни таъминлаш, газ сарфини меъёр даражасида бошқариш жиҳатидан ҳам қулай. Бундан таш¬қари, уйларда лифт ўрнатилган.

Таъкидлаш жоиз, уйлар олдида ўйин майдончалари барпо этилгани кичкинтойлар учун совға бўлди.

Ҳудудда бунёдкорлик ишлари жадал давом эттирилади. Бу ерда 2018-2020 йилларда "Ўз шаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамияти буюртмасига мувофиқ, намунавий лойиҳа асосида яна 32 та кўп квартирали уй қурилади.

Бундан ташқари, яқин истиқболда умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаси ҳамда бошқа ижтимоий объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.