Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Оила даврасида

*Оталар сўзи

"Ўзинг ҳам қарийсан..."

Ёш ўтган сайин ўқитувчи бўлганлигим сабаблими, кўча-кўйда, транспортда, турли маъракаларда ёшларнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқига, ай¬ниқса, кексаларга бўлган муносабатларига кўп эътибор бераман.Автобусда кетаяпмиз, нуроний бир қария ёнига мўйловли йигит келиб ўтирди ва транспортда чекиш ман этилганига қарамай папирос тутата бошлади. Чолга тутун ёқмади, шекилли, йўтал тутиб, кўзидан ёш чиқиб кетди. Йигитдан "папирос чекманг" деб илтимос қилди. Йигит "Ёқмаса, автобусга чиқманг-да, бобой",—деса бўладими? Чол индамай бошқа ўриндиққа бориб ўтирди.

Бир кичикроқ маъракада ота ва ўғил ўтирибди.Ота 80 ёшлардан ошган бўлса-да чўккалаб ўтирибди, ўғли ёстиққа ёнбошлаб ётибди. Сабрим чидамай, "Дадангизга ёстиқни беринг, ўзингиз туриб ўтиринг",—дедим. 30-35 ёшлар чамасидаги бу йигит "Амаки, қўйинг, бизнинг "пахан" ёнбошламайди, менинг сал белим оғриб турибди",—деди. Ота эса бунга жавобан кулиб қўйди.

Сарпо кийдириш маросимида ўтирибмиз. Бир неча нафар ёшлар ҳам бор. Ош тортилди. Шунда қариялардан бири пойгакда ўтирган йигитга (у маърака эгасининг қариндоши эди) "Бир чойнак чой олиб кел" деб илтимос қилди. Йигит "Э, қўясизми овқат ейишга, мен сизга хизматкор эмасман-ку? Ўзим айтдимов, бобойларнинг ёнига бекор ўтирдим", деса бўладими?! Қария "Узр, болам, қариндошингнинг тўйи-ку, хизмат қиларсан, деган фикрда илтимос қилган эдим.",—дея ол¬ди, холос. Йигит сенсираб, "Э, бор-э!"деб чиқиб кетди. Ўзи ҳам келмади, чой ҳам келтирмади, бошқа бир киши чой киргизди. Мен шу даврада ўтирган тар-бия¬сиз йигитнинг отасига танбеҳ берсам, у кулиб, "Ёшларнинг ихтиёри ўзида",—деди. Энди ўзингиз хулоса қилинг, ота насиҳат бермаса, ўғил отага, кексаларга нисбатан ҳурматсиз бўлса, охири нима бўлар экан-а?

Тошкентга кетаяпмиз. Навоий шаҳридан 75-80 ёшлар чамасидаги бир отахон автобусга чиқди. Пул терувчи йигит "Бобой, пулни тўланг", деди. Отахон "Болам, Самарқандгача қанча тўлай?" деб сўради. Йигит ¬пулини айтди. Қария қўлидаги пули унча чиқмаслигини айтиб, "Шунга рози бўл, болам,дуо қи¬ламан",—деди. Йигит "Эй, бобой, ҳамма жойим дуога тўлиб кетса, пулини ким тўлайди?"—деди киноя билан тилига эрк бериб ва қарияни уловдан тушириб юборди.

Кузатиб туриб, юрагимда оғриқ уйғонди. Ана муомала-ю, ана қарияларга ҳурмат... Беихтиёр улуғ бобокалонимиз Носир Хисравнинг сатрларини эсладим:

Тутгил қарияларнинг

титроқ қўлини,

Қаригач биларсан

қарилик йўлин.

Кексага кўмак бер,

суянган тоғинг,

Буни тушунарсан

қариган чоғинг.

Хуллас, хулоса шуки, бу фаровон кунлар, осуда ҳаёт мана шу кексалар, фахрийлар меҳнати-ю пешона тери эвазига юзага келган. Шу дамлар ҳаққи уларни иззат-икром этиш, кўнглини тоғ қадар кўтариш, дуоларини олиш барча ёшларнинг инсоний бурчидир.

Марат АҲМЕДОВ, пенсионер, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи.

:: орқага № 88, 01.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.