Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Бухоро ва жаҳон

Бухоро туризмининг бугуни ва истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ вилоятга ташриф буюраётган чет эллик туристлар ва мамлакатимиз сайёҳларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Минтақамизда сайёҳлик соҳасини изчил ривожлантириш, туризм индустрияси ва инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Юртбошимиз томонидан тасдиқланган дастур асосида жами 21 та (шундан 17 таси Бухоро шаҳрида) янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди, 7 та янги замонавий турис¬тик класс¬даги автобуслар харид қилинди. Қис¬қа даврда авиақатновлар ва "Афросиёб" тез¬юрар поездининг ҳаракатланиш жадваллари оптималлаштирилди.

Бухоро шаҳрида янги меҳмонхоналар, маданий-кўнгилочар масканлар ва 500 кишига мўлжалланган замонавий амфитеатр каби объектларни ўз ичига олувчи "Қадимий Бухоро" туристик ҳудудини барпо этиш учун 10 гектар ер майдони ажратилиб, хорижий меъморлар билан биргаликда лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилди.

Бухоро шаҳридаги собиқ "Шаҳристон" бозори ҳудудида ҳунармандлар марказини қуриш, муқаддас қадамжолар — Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф ар-Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжирфағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва Чорбакр мажмуаларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида "Ипак ва зираворлар", "Бухоро шаҳри куни", "Қовун сайли" ва "Бухоро ҳунармандлари" фестиваллари ташкил этилди.

Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Хитойнинг Лоянь ва Россия¬нинг Владимир шаҳарлари билан Бухоро шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш меморандумлари имзоланди. Испания, Япония, Сингапур, Индонезия, Малайзия, Россия, Латвия ва Туркия каби давлатлар билан шу йўналишда музокаралар олиб борилди.

2017 йилда хорижий туристларга хизматлар экспорти қиймати 76,3 миллион АҚШ долларига етказилиб, ўсиш суръати 110 фоизни ташкил этди. Ички туризм бўйича индивидуал тартибдаги зиёратчиларни ҳисобга олганда маҳаллий саё¬ҳатчилар сони қарийб 2 миллион нафарни ташкил этиб, бултургига нисбатан 15 фоизга ортди.

Айни пайтда "Бухоро бўйлаб саё¬ҳат қил" дастури асосида ҳар ҳафта вилоятимизнинг бир туманидан "Маҳалла", Ёшлар иттифоқи аъзолари, меҳнат ва фермерлар жамоаларидан таркиб топган 1200 нафардан ортиқ аҳоли саёҳатга чиқмоқда. Уларга Бухоро давлат университетининг туризм ва тарих факультети 4-босқич иқтидорли талабалари ҳамроҳ-волонтёр сифатида замонавий туристик автобусларда сифатли хизмат кўрсатишмоқда.

2018 йилда ҳам бу йўналишдаги ишлар Абу Али ибн Сино ҳаёти ва илмий меросига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция, "Нас¬риддин Афанди" ва "Шарқ таом¬лари" каби фестиваллар ҳамда Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги, Баҳоуддин Нақшбанд¬нинг 700 йиллик юбилейларига уйғун тарзда амалга оширилади.

2017 йилнинг 7-10 декабрь кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида ўтказилган халқаро сайёҳлик кўргазмасида мамлакатимизнинг бу соҳадаги салоҳиятини намойиш этиш мақсадида "Ўзбекистон" миллий павильонида ташкил этилган барча тадбирларда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари вакиллари қаторида Бухоро вилояти делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

Тўрт кунлик халқаро кўргазма жараёнида Бухоро вилояти туристик компа¬ния¬лари томонидан воҳамизнинг туризм салоҳияти, бой тарихи, маданий мерос объектлари, улуғ қадамжолари, табиати, халқнинг маданияти ва урф-одатлари ҳақида тайёрланган тақдимот, реклама ва тарғибот материаллари кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларга манзур бўлди.

Хусусан, ушбу тадбир доирасида Туркиянинг Эски шаҳар шаҳри мэри Ўздемир Чакажак, Кушадаси шаҳри мэри ўринбосари Айша Шарифоглу, Измир шаҳрининг мэри Азиз Косаоглу, Измир Савдо-саноат палатаси раиси Экрем Демирташ, Туркия саёҳат агентликлари уюшмаси бош менежери ва "Alibaba Tour" туристик компанияси президенти Исмаил Хакки Юксел, Мерсин шаҳар ҳокимининг маданият ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Синан Байракдарлар билан мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, сайёҳлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, Туркиядан Бухорога сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва вилоят аҳолисини ушбу шаҳарларга ташрифини ташкиллаштириш бўйича келгусида ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.

Шунингдек, "Travel Turkey Izmir 2017" халқаро сайёҳлик кўргазмасида Бухоро вилоятининг туризм имкониятлари ва салоҳиятини алоҳида йўналишлар бўйича намойиш этган "Bukhara Eco Tour" ва "East Line Tour" туристик компаниялари кўплаб хорижий ҳамкорлар билан келишув ва битимлар тузишга эришди.Жумладан, "Bukhara Eco Tour" туристик компанияси Туркиянинг "Ginger Travels", "Kemer Travel", "Sefir Tour", "Golden Tours", "Movvlana Istanbul", "Betatur", "OBT Travel", "Sinaia Tours", "Folo Travel" ва бошқа 100 дан ортиқ туристик компаниялари билан ҳамкорлик келишувларини тузди.

Музокаралар натижалари бўйича "Bukhara Eco Tour" туристик компанияси 2018 йилда Туркиядан 3000 га яқин сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни ташкиллаштириб бериши кутилмоқда. "East Line Tour" туристик компанияси эса 120 дан ортиқ хорижий турис¬тик компаниялар билан ҳамкорлик битимларини тузди. Компания вакиллари томонидан эришилган келишувлар асосида келгуси йили Туркиядан 4000 га яқин сайёҳларни юртимизга қабул қилиш бўйича иш олиб борилади.

Бундан ташқари, "Travel Turkey Izmir 2017" халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этган бухоролик архитекторлар Зуҳриддин Муҳиддинов ва Фаррух Ражабовлар Туркиянинг Измир ва Истанбул шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлар, бино ва иншоотлар, истироҳат боғлари, тарихий-маданий ёдгорликлар ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектлари қурилиши ва архитектураси билан танишдилар.

Ушбу мутахассислар қурилиш, жиҳозлаш ва бинолар дизайни ҳамда архитектураси бўйича катта тажрибага эга йирик компаниялардан бири "Чимстоне", замонавий меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш ишлари билан шуғулланадиган "Браско" компанияси ҳамда истироҳат боғларини қуриш бўйича етакчи компаниялар "Кемер" ва "Макера Атолйеси", шунингдек, бир нечта хорижий давлатларда меҳмонхоналар қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлаш ишларини олиб борган Истанбул шаҳридаги "Отем Декорасйон" компанияси вакиллари билан тажриба алмашиб қайтишди.

Шунингдек, архитекторлар томонидан Истанбул шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудидаги тор кўчаларнинг йўл қопламалари муҳандислик технологиялари, автотураргоҳлар ечими, транспортлар ҳаракатларини тартибга солувчи барьерларни ўрнатиш, чиқиндиларни йиғиш ва ҳожатхоналар қурилиши усуллари ўрганилиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2017 йил 2 октябрда туризм¬ни ривожлантириш бўйича истиқболли давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларни бажариш, Бухоро вилоятида ички туризмни янада ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ва сайёҳлик дастурлари ишлаб чиқилмоқда. 2017 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумини муваффақиятли якунлаган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш, уларнинг мароқли дам олишлари учун қизиқарли тадбирларни ташкиллаштириш, маданий мерос обидалари билан таништириш ҳамда муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишларини тизимли амалга ошириш мақсадида "Бухоро фермерлари саёҳати" дастурининг амалга оширилаётгани ҳам ана шундай янгиликлардан биридир.

Вилоятимиз ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2018 йилда яна 30 дан ортиқ меҳмонхоналар, 50 га яқин ресторанлар ва 10 дан ортиқ истироҳат боғларини қуриш мўлжалланмоқда.

Б. ШАХРИЁРОВ, вилоят ҳокимининг туризмни ¬ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. ТЎХСАНОВ, вилоят ҳокимлиги аппарати туризм котибияти мутахассиси

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.