Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Бухоро ва жаҳон

* Бухоро ва жаҳон

Индонезиялик сайёҳлар эътирофи

Индонезиянинг Жануби-Шарқий Осиё минтақаси энг йирик жоме масжиди имом-хатиби Насуруддин Умар бошчилигидаги сайёҳлар гуруҳи Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бухоро вилоятида ҳам бўлди.

Сафар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Индонезиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.

Дастлаб хорижлик меҳмонлар нақшбандия тариқати намояндаси номи билан боғлиқ ёдгорлик мажмуасида бўлишди, улуғ зот қабрини зиёрат қилишди.

Ёдгорлик мажмуаси маросимлар залида Индонезия делегацияси вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари З. Ҳидоятов, вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров қатнашди.

Мулоқотда мамлакатимизда истиқлол йилларида миллий ва диний қадриятларни тиклаш ҳамда ривожлантириш, маънавиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросини ўрганиш, тарғиб қилиш, улар қадамжоларини обод этиш ва зиёратгоҳларга айлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мамлакатимиз Президенти томонидан иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида туризмни ¬янада юксалтиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган қулайликлар юртимизга қизиқувчи хорижлик сайёҳлар ҳамда зиёратчилар оқимини кўпайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

— Индонезияликлар, хусусан, аҳолининг қарийб 90 фоизини ташкил этадиган мусулмонлар Ўзбекистонни яхши билишади ва унга ҳавас қилишади, — дейди делегация раҳбари Насуруддин Умар. — Ўлкангиз тарихи жуда бой. Умумжаҳон аҳа¬мия¬тига молик меъморий обидаларингиз кўп. Бу заминдан буюк мутафаккирлар, ислом оламида донг таратган улуғ зотлар етишиб чиққан. Шу боис, сизларда сайёҳликни, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари катта. Ин¬донезияда улуғ уламолар қадамжолари зиёратини орзу қилганлар кўп. Кези келганда таъкидлаш керак, Индонезияда ҳар ой 300 минг киши умра ¬зиё¬ратига боради. Ҳозирда улар бу амални бошқа мамлакат ҳудуди орқали амалга оширишади. Агар мамлакатингизда тинчлик-осойишталик бар¬қарорлиги инобатга олинса, фу¬қароларимиз учун бу борада Ўзбекистон жуда қулайдир. Умра ва ҳаж сафарига боришни ният қилганларнинг бир ¬қисмига қадимий Бухоро, ¬Са¬марқанд, Хива шаҳарларини ¬томоша қилган, бу ердаги улуғ алломалар қадамжоларини ¬зиё¬рат этган ҳолда Маккага йўл олиш мақбулдир. Хуллас, зиёрат туризми Ўзбекистоннинг турис¬тик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Индонезиялик сайёҳлар икки кун давомида Бухоронинг дунёга машҳур меъморий обидалари билан танишдилар. Уларда, айниқса, Исмоил Сомоний мақбараси, Пойи Калон ва Лабиҳовуз мажмуалари ҳамда аждодларимиз ўлмас даҳоси билан яратилган бошқа осори-атиқалар катта таассурот қолдирди.

— Бухорога илгари бир неча бор келганман, — дейди Индонезиядаги сайёҳлик ташкилоти вакили Тресна Бачуна ¬хоним. — Узоқ тарих нафаси се¬зилиб турган бундай табаррук замин ҳар гал ўзгача шукуҳ бағишлайди. Ундаги бетакрор обидалар гўзаллигини янги қирраларда кашф этгандай бўласиз. Бир гапни айтишим жоиз. Биз Ўзбекистон билан туризмни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Қолаверса, Индонезия¬да фаолият кўрсатаётган туризм мактабларида кадрлар тайёрлашда ўзбек ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик муҳим деб ҳисоблаймиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 102, 16.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.