Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Бухоро ва жаҳон

Туркиялик журналистларнинг Бухорога ташрифи

Туркия Республикаси оммавий ахборот воситаларининг мамлакатимизга келган бир гуруҳ вакиллари 29 ноябрь куни Бухорога ташриф буюрди.

"Аfrosiyob" тезюрар поездида Самарқанддан келган меҳмонларни "Бухоро" темир йўл вокза¬лида вилоят ҳокимининг туризм¬ни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Шаҳриёров ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Таъкидлаш керак, туркиялик журналистлар ташрифининг ўзига хос жиҳати бор. Улар мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25-26 октябрь кунлари Туркия Республикасига қилган давлат ташрифи чоғида эришилган ўзаро келишувга асосан юртимизга келдилар.

Туркия оммавий ахборот воситалари ходимлари "Шарқ гавҳари" дея таърифланадиган қадимий Бухоро шаҳрининг дунёга машҳур тарихий-меъморий ёдгорликлари сирасига кирувчи Пойи Калон ҳамда Лабиҳовуз мажмуалари, Исмоил Сомоний мақбараси, шунингдек, диққатга сазовор бошқа жойларини томоша қилдилар.

— Ўзбекистон биз учун ота юрт ҳисобланади. Ўлкангизнинг қадимий гўшалари, айниқса, Бухоро ҳақида кўп ўқиганмиз ва эшитганмиз, — дейди меҳмонлар вакили Муса Али ўғли. — Бу ерга келишни кўп орзу қилгандик. Мана, кўҳна Бухородамиз. Ёдгорликлари, меҳмондўст одамлари, умуман, барчаси ҳайратланарли. Мен ва ҳамкасбларим Бухоро ҳақидаги таассуротларимизни матбуотимиз саҳифалари ҳамда телекўрсатувларимизда ҳикоя қиламиз. Бу, шубҳасиз, Туркияда Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада оширади. Демакки, сайёҳлар сони ҳам кўпая¬ди.

Туркиялик журналистлар ислом оламида машҳур нақшбандия тариқатининг асосчиларидан ¬б謬ри, улуғ аллома Баҳоуддин Нақш¬банд мангу ором топган ёдгорлик мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Меҳмонлар буюк аждодимиз қабрини зиё¬рат қилишди. Уларда бу масканни обод этиш ва уни табаррук зиёратгоҳга айлантириш борасида амалга оширилган ишлар катта таассурот қолдирди.

— Туркияда нақшбандия тариқатини, унинг эзгу ғояларини яхши билишади, — дейди INA ахборот агентлиги мухбири Мехмет Умер Қилич. — Бундай муқаддас қадамжолар эса киши руҳини енгил қилади, инсонни эзгу ишларга ундайди. Мен Бухорога яна келиш, бу қутлуғ заминда яшаб ўтган Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Моҳитобон, Муҳаммад Бобойи Самосий каби улуғ зотларнинг ҳам қадамжоларини зиёрат қилишни кўнглимга тугдим.

Шу куни туркиялик журналистлар Бухородан жўнаб кетди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.