Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Бухоро ва жаҳон

Бухоро сайёҳлик салоҳиятининг Малайзиядаги тақдимоти

Мамлакатимизда туризмни иқтисодиётнинг асосий тармоғига айлантириш доимий эътиборда турибди. Президентимизнинг ўтган йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди. Амалга оширилаётган дастур самарасида соҳа инфратузилмаси ривожланяпти, хизмат кўрсатиш маданияти ошиб бораётир ва сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда.

Албатта, соҳа равнақида юртимиз туристик салоҳиятини хорижда кенг тар¬ғиб қилиш, сайёҳларнинг тарихимиз ва маданиятимизга бўлган қизиқишини янада ошириш муҳим ўрин тутади.

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров бошчилигидаги соҳа вакиллари делегациясининг Малайзия пойтахти Куала-Лампур шаҳрида жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтган "MATTA FAIR-2017" Халқаро туристик ярмаркасида қатнашгани ҳам эътиборга лойиқдир.

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, август ойида Бухоро вилоят ҳокими Ў.Барноевнинг "MATTA FAIR-2017" Халқаро туристик ярмаркаси ижрочи директори Фуа Тай билан учрашувдаги келишувга мувофиқ воҳамиз соҳа субъектларига вилоят туристик салоҳиятини намоён этишлари учун Куала-Лумпурда алоҳида махсус павильон бепул ажратилди.

Ушбу тадбирда Бухоро шаҳридаги сайёҳлик ташкилотлари қаторида "Authentic Travel", "Silk Road Voyages", "Classic Tour", "East Line Tour" фирма ва компаниялар ўз туристик маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма давомида 4000 дан ортиқ тадбир қатнашчилари ҳамда меҳмонларига юртимиз ва унинг бой тарихи ҳамда диққатга сазовор жойлари, ҳозирги кунда Бухоро вилоятида жами 120 та меҳмонхона ва 37 та тур операторлик хизмати билан шуғулланувчи ташкилот фаолият кўрсатаётгани ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунларига кўра, вилоятимиз тур фирмалари дунёнинг туризм соҳасида фаолият юритувчи 300 га яқин ташкилотлари билан музокаралар олиб бориб, 170 га яқин шартнома ва келишувларга эришдилар.

—Илгари қатор халқаро сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этганман,— дейди"East Line Tour" фирмаси раҳбари Суҳроб Бозоров.—Уларда фақат тур фирмалар ва компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассислари қатнашган бўлса, Малайзиядаги ярмаркага қизиқиш билдирган оддий фуқаролар ҳам келишди. Улар орасида юртимизни зиё¬рат қилиш истагини билдирганлар ҳам анчагина. Учрашув ва музокаралар якунига кўра 21 киши сентябрь ойи охири ва октябрда фирмамиз кўмагида Бухорога келишади. Келгуси йил мартида эса яна 40 нафар хорижий сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, МАТТА сайёҳлик фирмалари ва агентликлари ассоциацияси раҳбарияти Бухоронинг туристик салоҳиятига катта қизиқиш билдириб, ярмарка якунлангандан сўнг Бухоро делегациясини алоҳида юзма-юз форматдаги учрашувга таклиф қилди.

Мулоқотда МАТТА ассоциацияси вице-президенти Синсиа Тан бошчилигида 12 та етакчи сайёҳлик ташкилоти ва¬киллари иштирок этишди. Мезбонлар авваламбор Ўзбе¬кистон билан яқиндан танишиш, буюк муҳаддис Имом Бухорий ватанига саёҳат қилиш истагини билдираётган малайзияликлар сони кўпайиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек, Малайзия то¬мони туризм соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Жумладан, МАТТА ассоциациясининг ташкилий-ҳуқуқий ту¬зилиши, туристик компаниялар учун зарур кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, ахборот-коммуникация хизматлари кўрсатиш, ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир тавсиялар асосида уларга амалий кўмаклашиши ҳақида маълумот берилди. Учрашувда ушбу нуфузли ассоциациянинг тажрибаси Бухорода ҳам туризм соҳаси билан боғлиқ йўна-лишларда фаолият юритувчи субъектлар уюшмасини тузишда ижобий самара бериши эътироф этилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 76, 20.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.