Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Тиббиёт

Жанубий кореялик шифокорларнинг Бухородаги хайрия акцияси

Суратда: тадбирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

"Соғлом авлод учун" фонди давлат дастурларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга оид белгиланган тадбирларни амалга ошириш доирасида бир қатор халқаро субъектлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жанубий Корея Республикасининг "Vizion Care" ташкилоти ҳам улар орасида ўз ўрнига эга.

Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён Ўзбекистонда офтальмология соҳасида хайрия акциясини ўтказиб келмоқда. Яқинда "Vizion Care"нинг 12 нафар врач, тиббиёт ҳамши¬раси ва бошқа мутахассислардан иборат гуруҳи вилоят кўптармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди. Улар бу ерда "Daewoo International" корпора¬цияси ҳомийлигида хайрия акциясини амалга оширди.

Хорижлик мутахассислар тўрт кун давомида Бухоро ва Навоий вилоятларида яшаётган 600 дан зиёд беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Мурожаат қилганларнинг қарийб юз нафаридаги оғир топилган катаракта бартараф қилиниб, кўз гавҳари алмаштирилди.

—Ташкилотимиз Ўзбекистонда баҳор ва куз фаслида бир неча кун давомида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда,—дейди кореялик врачлардан бири Хан Жангмо.—Таъкидлаш керак, ¬юр¬тингизда кўп нарса эътиборимизни тортди. Тиббиёт -муассасаларингиз замонавийлиги, зарур асбоб ва жиҳозлар билан таъминлангани мамлакатингизда ¬соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор берилаётганини тасдиқлаб турибди. Кўрик ва операцияларимизда кўмаклашган малакали офтальмолог шифокорларингиз билан ҳамкорликда ишлаш ҳам самарали бўлди.

Биз бу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар билан суҳбатлашдик.

—Бир кўзим хиралашиб қолгач, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига мурожаат этганимда, врачлар операция қилиш зарурлигини, яқин кунларда Бухоро шаҳрига келадиган Жанубий кореялик мутахассисларга учрашишни айтишди,—дейди Олот тумани, Оқпў¬лат қишлоғида яшовчи 67 ёшли Шароф Ибодов.—Уларнинг тавсияси билан хорижлик шифокорлар ҳузурига келдим. Операция яхши ўтди. Шифокорларга раҳмат, қўллари енгил экан. Мана, кўзим ёшлигимдаги каби тиниқ-равшан кўра бошлади.

Акция доирасида чуқурлаштирилган офтальмологик текширувидан ўтган беморлар ва жарроҳлик амалиё¬ти орқали соғломлаштирилганлар дори-дармонлар ҳамда кўзойнаклар билан бепул таъминланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 37, 06.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.