Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Тиббиёт

Дунё аҳли хушлаётган санаторий

Яқинда Бухоройи шарифдаги гавжум санаторийда дам олувчилар орасида дилдан ўзаро суҳбат авж олди. Шунда шофирконлик донгдор фермер, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов фахр билан деди:

— Мен умр йўлдошим билан бутун Ўзбекистондаги, чет эллардаги энг машҳур сиҳатгоҳларда дам олиб, даволанганман. Йиллар ўтган сайин улар орасидан бизга энг яхшиси ўзимизнинг "Ситораи Моҳи Хосса" эканлиги яққол аён бўлди. Шу сабабли энди ушбу санато¬рийга тўрт фаслнинг қайсисида имкон топсак, бажонидил келяпмиз.

Унинг фикрларини Ўз¬бе¬кистон¬ Фанлар академияси Тил ва ¬адабиёт институти етакчи олимларидан бири, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққулов ҳамда Москва давлат университети доценти А.П.Му¬раткинлар янада яхшироқ ойдинлаштиришди.

— Бу сиҳатгоҳнинг ўзига хос табиати, шифобахш сувини ҳамма жойда ҳам кўравермайсиз. Айниқса, ундаги даволаш хоналарининг барчаси яхлит бинолар ичкарисида, ранг-баранг гуллар билан бурканган ҳолат¬далигини айтмайсизми?! — де-йишди улар.

Олтой ўлкасининг Рубцовский шаҳрида истиқомат қилувчи ¬Зинаида Тимченко ва калинин¬градлик Григорий Гордейлар ушбу санаторийнинг турли гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар билан чирой очганига ҳавасманд эканликларини, шу сабабли 8-10 йилдан буён фақат шу жойга келаётганликларини қувонч билан тилга олишди. Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан келган Абдумутал Орипов эса:

— Мен санаторий ҳақидаги таъриф-тавсифларни олдин бу ерда дам олганлардан кўп бор эшитгандим. Аслида манзара ундан-да яхшироқ эканлигига энди ўзим яққол гувоҳ бўлдим. Фақат бундаги юзлаб гуллар орасида биргина оқ-сариқ — тиллоранг туслиги йўқлигини ҳам билдим. Келгуси сафар ¬Бухорога ўша гул ниҳоли ва уруғидан ўзим, албатта, олиб келишга аҳд қилдим. Чунки бу сиҳатгоҳ янада хуш кўринишли бўлиши ва барча гуллар қишин-ёзин ифор таратиб туришини жуда-жуда истайман, — деди кўзлари яшнаб.

Санаторийнинг ўзига хос сифатлари ҳақида корейс миллатига мансуб Мария Тян, бешинчи бор Владивостокдан икки ойлик дам олишга келган Александр Аристов, Қозоғистоннинг Чимкент вилоятидан бешинчи бор бу масканга келишган Зауре Балтаева, Базаргул Рахматовалар ҳам тўлиб-тошиб сўзладилар. Улар, айниқса, бундаги ўзига хос иқлим шароити қуруқ ва ғоят ёқимли эканлигини роса таърифлашди.

Санаторий директори ўринбосари, инсон умуртқа поғоналари бўйича мутахассис (ветебролог) Алишер Очилов сиҳатгоҳга келганларга бу гўшанинг ўзига хос қу¬йидаги жиҳатларини тушунтиришдан сира эринмайди:

— Биздаги дам олиш, турли даволаш ва парҳезли овқатланиш услублари, асосан, Ибн Сино асарларидаги тавсиялар асосида ташкил этилади. Бу борада ер қаъридан чиқаётган шифобахш сув, унинг ваннаси, балчиқ, гиёҳ ўтли сувлари алоҳида аҳамият касб этади. У даволаш ишларида билими, маҳорати ва бой тажрибаларидан кенг фойдаланаётган уролог Баҳодир -Тоҳиров, кардиолог Баҳрулло Нарзиев, замонавий аппаратлар ёрдамида касалликларни мо¬ҳирона аниқловчи врач ¬Насиба Шамсиддинова, уқа¬ловчи ¬Зарнигор Аҳророва, муолажа хонасининг олий тоифали ҳамшираси Зулхумор ¬Мବ¬¬м嬬¬¬дова,¬ нур билан даволовчи олий тоифали ҳамшира Марям Ҳалимо¬ва,¬ физиотерапия бўлимининг тиниб-тинчимас ва хушсухан ҳамшираси Зиёда Исломова, бош ошпаз Бахтиёр Нарзуллаев, келувчиларни рўйхатга олувчи Муҳаббат Ражабова, Машҳура Жумаеваларнинг номларини бирма-бир тилга олади. Шунинг¬дек, бутун сиҳатгоҳ ичкари-ташқариси бўйлаб тоза-озодаликка ҳамиша жонкуярлик кўрсатаётган 30 га яқин хўжалик бекалари орасидан Фароғат Нарзуллаева, Наргиза Азимоваларнинг хизматларини алоҳида қайд этади. "Ситораи Моҳи Хосса"даги бугунги соғломлаш¬тириш ва даволаш жараёнлари ҳақидаги биз билан суҳбатни санаторий директори Умар ¬Шеров қу¬йидагича якунлади:

— Ҳозирги қиш кунларида ўртача 300 нафар дам олувчи ва даволанувчиларга алоҳида меҳр билан астойдил хизмат кўрсат-япмиз. Баҳор ва ёз фаслларида эса дунёнинг турли жойларидан соғинч, истак-иштиёқ билан келувчилар сони ўртача 400-500 нафардан ошаётир. Телефон ва интернет орқали берилаётган буюртма-бронларга қараганда, бу рақамлар янада кўпаймоқда. Бу биз учун катта масъулият, фахр ва ифтихор ҳисобланади, албатта!

Эшмурод БОБОМУРОДОВ, фахрий журналист

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.