Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Тиббиёт

Фармацевтика тармоғи ривожланишда

Дунёда инсон учун саломатлигидан-да қимматли бойлик йўқ. Иссиқ жон иситмасиз бўлмас, деганларидек, инсон касаллик билан рўпара келиши бор гап. Беморнинг бутунлай шифо топиб кетиши эса ўз вақтида берилган зарур тиббий ёрдам, қолаверса, дори воситаларига боғлиқ. Баъзида керакли дори-дармонни топа олмай кайфиятимиз бузи¬лади. Бундан ташқари, нархларнинг баландлиги ҳамда улар ўртасидаги тафовут ҳам кўнглимизни хира қилиши, табиий. Шу боис, сўнгги пайтларда аҳолига сифатли дори воситаларини етказиб бериш мақсадида бир қанча қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда 2017 йил 7 ноябр¬даги "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар режалаштирилган. Шунингдек, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихона тармоғи ташкил этилиб, фармацевтика маҳсулотларини белгиланган нархларда сотиш тизими йўлга қўйилди.

Вилоятимизда ҳам ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унда мазкур дорихоналар фао¬лиятини йўлга қўйиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга фармацевтика маҳ¬сулотларини топиш имкониятини ошириш, дориларни рецепт бўйича сотиш тартибини йўлга қўйиш назарда тутилган.

— Ҳудудимизда 144 та давлат тасарруфидаги дорихона фаолият юритиб келмоқда, — дейди биз билан суҳбатда ¬"Бухоро Дори-дармон" МЧЖ раҳбари Дилмурод Аҳа¬тов. — Жондор, Шофиркон, ¬Вобкент, Ромитан, Қоровулбозор туманларидаги марказий дорихоналар негизида биттадан ижтимоий дорихона фао¬лият кўр¬самоқда. Уларда дори воситаларининг 70 фои¬зи маҳаллий фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилган арзон нархдаги маҳсулотлардан иборат бўлиши, реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларга 15 фоиздан ошмаган савдо устамаси қўллаш тартиби ўрнатилган ва ҳар бирида "Фитобар" ташкил этилган.

Таъкидлаш жоизки, Республика "Дори-дармон" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи бу шохобчаларда аҳолига дори воситалари хусусий дорихоналардагига нисбатан анча арзон нархларда сотилади. Яна энг муҳим жиҳати улар ижтимоий касалликлар сирасига кирувчи онкологик, қандли диабет, сил касалликлари каби 13 турдаги қатор хасталикларга чалинган бемор¬ларни, шунингдек, уруш қатнашчи¬лари ва афғон уруши ногиронларини ши¬фокор ре¬цепти асосида дори-дармонлар билан бепул таъминлайди. Мазкур дорихоналар бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ¬тасарруфидаги шифохона ҳамда поликлиникаларнинг ўзида ташкил этилгани, тиббиёт муассасалари ва ижтимоий дорихоналар ўртасидаги боғ¬лиқлик туфайли шифокор рецепт ёзиш жараёнида бевосита дорихонадаги мавжуд дорилар кўламини инобатга олади.

Бироқ бу борадаги ишларни йўлга қўйишда муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Мисол учун, Бухоро, Ғиждувон, Пешкў туманлари, Когон шаҳрида марказий дорихона бинолари йўқлиги туфайли бу ҳудудларда ижтимоий дорихона фаолиятини йўлга қўйиш имконияти бўлмаяпти. Шу мақсадда ер ажратиб бериш учун амалий ёрдам сўраб, тегишли идораларга мурожаат билан чиқяпмиз.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, юртимизда фармацевтика тармоғи ривожланиш босқичига кирди. Демак, бу борада фармацевтлар зиммасидаги масъулият юки янада залворли. Янги 2018 йилда соҳа жонкуярлари ўз фаолиятини янада кенг кўламда олиб бориб, аҳолини сифатли ва кафолатланган дори воситалари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга соладилар.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 6, 17.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.