Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Тиббиёт

Саломатлигимиз посбонларига эҳтиром

Саломатлигимиз посбонларига эҳтиром

Мамлакатнинг энг улкан бойлиги — аҳоли саломатлигини сақлашдек ўта масъулиятли ва шарафли ишда тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати, билим ҳамда тажрибаси, инсоний фазилатлари ва фидойилиги ҳал қилувчи аҳа¬миятга эга. Бу шарафли касб соҳиблари эзгу мақсад йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, тунларни тонгларга улайдилар. Шу боис халқимиз соҳа ходимларини чексиз эҳтиром ила эъзозлайди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси соғ¬лиқни сақлаш ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Бухоро шаҳридаги "Рудизар" маросимлар саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт соҳасининг энг фаол ходимлари, олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, йиғилганларни муборакбод этар экан, юртимизда тиббий хизмат савияси ва сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳа ходимлари зиммасига улкан масъулият юклаши билан бирга, бу касб шарафини яна бир поғона юксалтиришини алоҳида эътироф этди.

Пре¬зидентимиз Шавкат ¬Мирзиёев¬ томонидан соҳани ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, тиббиёт соҳасига доир қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар юртимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, қадри нечоғлик улуғ эканлигини намоён этишини таъкидлади.

— Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида амалга оширилган ўзгаришларнинг ўзиёқ бу борадаги ишлар аҳамиятини белгилаб беради, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ихтиёр Абдулҳаков биз билан суҳбатда. — Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижроси учун вилоятимизда маҳаллий бюджет ва инвестиция дастури доирасида жами 30 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Вилоятимиз халқига, айниқса, қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 71 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Уларнинг ҳар бирига тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Мазкур поликлиникалар қо¬шида арзон дори воситалари билан савдо қилувчи дорихоналар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, 93 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти такомиллаштирилиб, замонавий тиббий ускуналар билан қайта жиҳозланди. Бир сўз билан айтганда, соҳа ¬моддий техник базасини мустаҳкамлаш, янги тиббиёт муассасаларини барпо этиш ва мавжудларини қайта реконструкция қилиш йўналишидаги бунёдкорлик ишлари вилоятимиз бўйлаб давом эттирилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар ана шу жиҳатларга алоҳида тўхталар экан, соҳани ривожлантириш билан боғлиқ бу каби ижобий ўзгаришлар хал¬қимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, юртдошларимизни ўз ҳаёти ва меҳнатидан рози қилиш, улар қалбида эртанги кунга ишонч ҳамда шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Тадбир доирасида кўп йиллар тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритган бир гуруҳ соҳа ходимларига халқ депутатлари вилоят Кенгаши Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимизнинг хушовоз санъаткорлари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 92, 15.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.