Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Тиббиёт

"Саломатлик поезди" Бухорода

"Саломатлик"поездида Бухорога келган пойтахтлик етакчи тиббиёт мутахассислари вилоятнинг туман ва шаҳарларида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишлаб, жорий йил 6 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли ¬саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар қаторида ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишни янада яқинлаштириш мақсадида "Саломатлик" поезд¬ларини ташкил қилиш топшириғини ҳам илгари сурган эди. Шундан келиб чиқиб, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилган шифокорлар гуруҳидан иборат "Саломатлик" поезди Бухорога ҳам жўнатилди.

—Гуруҳимиз таркибига пойтахтдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, республика клиник шифохоналари, илмий-текшириш институтларининг етакчи, тажрибали мутахассислари, соҳа таниқли амалиётчи олимлари жалб этилган,—дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Дилором Ахмедова.—Кардиолог, терапевт, педиатр, офтальмолог, акушер-гинеколог, уролог, травматолог, жарроҳ ва нев¬рологлар, яъни жами 9 та тор мутахассислик йўна¬лиши бўйича аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кў¬рикдан ўтказилди.

Ўзига хос соғломлаштириш лойиҳаси бўлган мазкур тадбир давомида пойтахтлик шифокорлар Пешкў туман кўптармоқли мар¬казий поликлиникасида ҳам бўлдилар. Улар бу ерда марказлаштирилган тартибда ҳудуд аҳолиси вакиллари, шунингдек, Ромитан ва Бухоро туманларидан келган турли ёшдаги ки¬шилар, жумладан, қариялар, ногиронлар, хотин-қизлар ва болаларни қабул қилишди.

—Аввало, аҳоли саломатлига доимо катта эътибор бе¬раётган Президентимизга раҳмат,—дея сўз бошлади қа¬булга келганлардан бири Г.Ҳамидова.—Ўн олти ёшли ўғлимни юрак хасталиги безовта қилади. Вақт-вақти билан даволанади. Дўхтирлар унинг бутунлай соғайиб кетиши учун Тошкентга, ихтисослаштирилган марказга олиб боришни маслаҳат беришди. ¬Бахтимизга пойтахтлик тажрибали кардиологларнинг ўзлари Пешкўга келиб қолди. Улар фарзандимга ташхис қўйиб, Тошкентда даволанишни тавсия этди.

Пойтахтлик мутахассислар саломатлигидаги муаммолар сабаб қабулга кела олмаган беморлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса ота-онахонлар хонадонларига ҳам ташриф буюриб, улар ҳол-аҳволларидан хабар олган ҳолда малакали тиббий кўрикдан ўтказишди.

Тадбир давомида жами 743 нафар киши замонавий тиббий аппаратларда чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.Касаллик ҳолати даражасига қараб, уларнинг 119 нафарига туман ва вилоят, 31 нафарига эса республика даволаш-профилактика муассасаларида муола¬жа олиш тавсия қи¬линди. Шу¬нинг¬дек, бир гуруҳ беморларга санаторийларда соғликларини тиклаш бўйича маслаҳат берилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикка вилоят бўйича беш минг нафарга яқин киши қамраб олинди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 62, 02.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.