Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Ўзбекистон — кучли ва кенг имкониятлар, ноёб табиий бойликларига эга, истиқболли, юксалаётган мамлакат

Одатда, юртимиз равнақи, тараққиёти, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва обрўйи ҳамда бошқа ютуқлари ҳақида фикр юритар эканмиз,

Ўзбекистон — кучли ва кенг имкониятлар, ноёб табиий бойликларига эга, истиқболли, юксалаётган мамлакат

Одатда, юртимиз равнақи, тараққиёти, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва обрўйи ҳамда бошқа ютуқлари ҳақида фикр юритар эканмиз, фаровон ҳаётимизга одатий ҳол сифатида қараймиз. Аммо ёши улуғларимиз бугунги дориломон кунларга қандай саъй-ҳаракатлар, машаққатлар эвазига эришилганлигини яхши билишади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган, халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган демократик жамият қуришнинг машҳур "ўзбек модели" ёш мустақил давлатнинг оёққа туриб олишига асос бўлди. Аҳамиятини йўқотмайдиган, ўз ўрнида боқий мерос сифатида қадрланадиган "ўзбек модели" Юрт¬бошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Ўзбекистонда бундан буён ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб қолади.

Дарҳақиқат, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб барча соҳаларда ўзгаришлар амалга оширилди. Қисқа вақт ичида юртимиз мус-тақил давлат сифатида мус¬тақил ташқи сиёсат олиб бора олишини амалда исботлай олди. Бугун истиқлол шарофати ила эришилаётган ютуқ ва марраларни дунё ҳамжамияти очиқ-ойдин эътироф этаётгани қалбимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда эришилган ютуқларни жаҳон рейтинглари ва уларнинг умумжаҳон эътирофларида кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон БМТ кўмагида Колумбия университети профессори Жеффери Сакс, Лондондаги иқтисодиёт мактаби директори Ричард Ле¬йард ва Британиянинг Колумбия университети профессори Жон Хеллиуэл томонидан 2012 йилдан буён тузиб келинаётган Жаҳон бахт индексида 2015 йилда 44-поғонани, МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. 2017 йилги ҳисоботда Ўзбекистон 2014-2016 йилларда энг тез ўзгариб, жадал ривожланиб бораётган мамлакатлар ўнталигидан ўрин олган. Бу каби ўзгаришлар, юксалишлар замирида албатта, халқимизнинг ўзаро бирдамлиги, фидокорона меҳнати ётади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз тараққиёти ҳамда аҳоли фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида жаҳон халқаро рейтинглардаги Ўзбекистоннинг ўрни янада юксалишига асос бўлади.

Ўзбекистон бугунини, эртасини униб-ўсиб, келажак сари дадил қадамлар билан одимлаётган истиқбол эгаларида кўради. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборатдир. Бу мустақил давлатнинг эртасидан умиди бар¬қарорлигидан даракдир.

Маълумки, ёшлар жамиятнинг фаол қатлами сифатида барча даврларда бир хилда талқин этиб келинган. Ўсиб келаётган ёш авлод камолоти кўп жиҳатдан юрт эртаси билан боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун бўлди. Ёшларни ҳар томонлама мукаммал этиб вояга етказишда мазкур қонун муҳим аҳамиятга эгадир. Ёшлар улкан ижодий, интеллектуал, ижтимоий-сиёсий салоҳиятга эга. Ана шу куч ва салоҳиятни юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида сафарбар этиш бугуннинг энг муҳим ва долзарб вазифалари сирасига киради.

Жадал суръатлар билан тобора тараққий этиб, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб бораётган республикамизда ҳар бир соҳа истиқболига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳар ва туманларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, таниб бўлмас даражада ўзгача фусункорлик касб этиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт, спорт ва бошқа қатор соҳаларда ҳам барчани ҳайратга соладиган ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Замонавий тиббиёт ривожи, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда. Ёшларимиз спортда эришган муваффақиятлар туфайли бугун ўзбек номи, мағрур жаранглаб, республикамиз байроғи жаҳон ареналарида ҳилпирамоқда. Эришилган ютуқлар эътирофи сифатида Ўзбекистон байроғининг мағрур кўтарилиши, Ўзбекистон мадҳиясининг янграши ўзбекман деган, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир инсон қалбини тўлқинлантиради, шукроналикка ундайди.

Шукроналик шукуҳида ҳар бир тонгнинг отишини қарши оламиз. Эртанги кунимизга умид боғлаб, келажакка интиламиз. Буларнинг бари мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осо¬йишталикнинг шарофатидандир. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида нотинч вазият давом ¬этаётган вақтда давлатимиз томонидан барча таҳдид ва хавф-хатарлардан хал¬қимизни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилаётгани ҳар биримиздан унга жавобан ватанпарварликка йўғрилган қатъий матонат ва масъулиятни талаб этади. Табиийки, тинчлик бор жойда, тараққиёт, юксалиш бўлади.

Юксалиш ва тараққиёт сари илдамлаётган юртимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат марказида турибди. Юртбошимизнинг ташрифлари чоғида жойларда ушбу мақсадга қаратилган ишларнинг аниқ ва режали тарзда белгилаб берилаётганлиги, ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаётганлиги аҳоли турмуш ¬даражасининг янги сифат бос¬қичига кўтарилишига ва барқарор иқтисодиёт ривожига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида қатор долзарб вазифалар илгари сурилди, вилоят ҳаётига доир муҳим қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 287-сонли "2017-2018 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада юксалтиришда муҳим бир қадам бўлди.

Қарорга мувофиқ, 2017-2018 йилларда вилоят бўйича 7276 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 5 триллион сўм ва 183 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 42087 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилганлигининг ўзиёқ вилоят ижтимоий, иқтисодий ривожида ва одамлар турмуш фаровонлигида катта ўзгаришлар юз беришидан дарак беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли "2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва ¬Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳудудда ¬сайёҳлик индустриясини ривожлантиришда ниҳоятда муҳимлиги билан эътиборга моликдир. Қарор билан тасдиқланган Дастурга асосан улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилади, янги туристик йўналишлар ташкил этилади, туризм инфратузилмаси ривожланади.

Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ном олган нефть-газ саноати ривожи мамлакатимиз иқтисодий бар¬қарорлиги, саноатининг юксалиши ва халқимиз фаровонлиги янада ошишида муҳим омил бўлади. Янги инновацион лойиҳа ҳисобланмиш Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бугун кўпчиликнинг диққат-эътиборида бўлмоқда. Вилоятимиз ҳу¬дудидаги мазкур мажмуа Россия¬нинг "Лукойл" компанияси билан ҳамкорликда бун¬ёд этилмоқда. Қандим кони қурилиши доирасида бир йилда 8,1 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган завод барпо этилади. Шунингдек, бу ерда 114 та қазиб чиқариш қудуқлари, 11 та бирлашган майдонлар ва 4 та йиғиш пункт¬ларини қамраб оладиган табиий газни йиғиш тизими ташкил қилинади. Шунингдек, узунлиги 370 километр бўлган газ қувурлари ётқизилади, 160 километр автомобиль йўллари қурилади. Заводда дастлаб 2 мингдан зиёд доимий иш ўрни яратилади. Мажмуа тўла қувват билан ишлай бошлаганидан ке¬йин бу ерда 7 минг нафар одам иш билан таъминланади.

Заводнинг биринчи нав¬батини 2018 йилда фойдаланишга топшириш, сўнг қисқа муддатларда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган. Нефть-газ саноати юртимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва юрт истиқболига хизмат қилади.

Юксак марралар сари интилиб, тараққиётга юз тутаётган мустақил юртимизнинг ¬кучли ва кенг имкониятларга эгалигини бугун нафақат халқимиз, балки дунё тан олмоқда. Ўз тараққиёти ва келажагини ўзи белгилайдиган, кучли иқтисодиётга ва бебаҳо, ноёб табиий бойликларига эга юртимиз истиқболли, юксалаётган давлат сифатида жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари билан тенглаша олади.

Зеро, бу тупроқ, бу заминда ўтмиш ҳамда келажакни боғловчи уйғун тушунчалар мавжудки, бугун эртанги кунга, келажакка умидла боқамиз. Ҳар бир қарич ери азиз ва муқаддас бўлган Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига масъуллик ҳиссини туямиз. Бу масъуллик эса истиқболи порлоқ юрт тақдирига дахлдорлик билан узвий боғлиқдир.

Саид ҲАМРОЕВ, республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.