Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

*Матбуот анжумани

Иқтисодиётда хусусий сектор улуши ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан "Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва улар билан ишлаш" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоятда фаолият олиб бораётган етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда асосий эътибор Президент фармони ва қарорлари асосида хусусийлаштирилиши белгиланган объектлар, вилоятда корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, давлат мулкини ижарага беришнинг афзалликлари ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар, вилоятда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш чора-тадбирларига қаратилди.

Шулар хусусида бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Рустамов ва бош¬қалар маъруза қилишди.

—Саноатнинг етакчи тармоқларида модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш борасида бошқарма томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда,—дейди молиявий-иқтисодий таҳлил ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш бўлими бошлиғи Ризамат Эрсориев.—Иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини ошириш мақсадида ўтган йил давомида амалдаги қарорларга мувофиқ 20 та давлат активи 5,2 миллиард сўмга, жумладан 178 миллион сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 56 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 4 та давлат активи 753 миллион 250 минг сўмга, 170 миллион сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 10 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилиши таъминланди.

Шунингдек, анжуманда давлат мулкини хусусийлаштириш ёки хусусийлаштирилган объектларда инвестиция мажбуриятларини бажариш, жумладан, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат мулки объектларини ижарага бериш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ноҳалол рақобат муҳитининг олдини олиш, истеъмолчи ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўймаслик, биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш масалаларига эътибор қаратилди.

Якунда анжуман қатнашчилари муҳокама қилинган мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 43, 27.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.