Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар

Молишояк қишлоғида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Мирзо Аҳмедов хонадонига "Агробанк" тижорат банкининг Пешкў тумани филиали вакиллари ташриф бую¬риб, ундан тадбиркорликка қизиқишини сўрашганда, жавоб шундай бўлди:

—Фарзандларим уйлижойли, бизга ҳам қарашиб туришибди. Давлат ҳам пенсия беряпти. Лекин инсон дегани ризқ-рўз учун доимо ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун ҳам мен ва аёлим анчадан буён чорвачилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланишни ният қилаётган эдик. Кредит берилса, иш бошлаймиз.

Банк Мирзо ака ва унинг иккинчи гуруҳ ногирон аёлига жами 14 миллион 976 минг сўм имтиёзли кредит ажратди. Улар бу маблағга 4 та қорамол, икки бош қўй ва 50 та парранда харид қилишди.

—Кредит биз сингари кам таъминотли оилалар учун турмушини янада яхшилашга қўл келади,—дейди хонадон соҳиби.—Ўзим, ра¬фиқам ва ўғлим доимий ишли бўлдик.

Пешкў қишлоғида истиқомат қилувчи Акмал Аҳмедовнинг ҳам қў¬шимча даромад манбаи кўпайди. У банкдан ажратилган кредит пулига 3 бош қорамол ва 100 та товуқ олиш билан чеклангани йўқ. Ишбилармон томорқанинг бир сотихида иссиқхона барпо этди.

Республика Марказий банкининг "Оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш" лойиҳаси оила даромадини кўпайтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш орқали дастурхонни тўкин қилиш ва бандлик масаласи ечимида муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Агробанк" туман филиали бўлим бошлиғи Исомиддин Мирхоновнинг таъкидлашича, биргина "Истиқбол", "Пешкў" ва "Янгибозор" қишлоқ фуқаролар йиғинлари бўйича 276 фуқарога жами 1 миллиард 932 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Тадбиркорликка қўл урмоқчи бўлган яна икки юз нафарга яқин фуқарога сармоя бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Банк кредитлари асосан чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этишга йўналтирилаётир.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида кўзда тутилган ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 17 мартда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш доирасида тижорат банклари кредитлари салмоғи ошиб боради.

Зуҳра ҚУРБОНОВА, журналист.

:: орқага № 37, 06.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.