Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

"Ташаббус 2017" голиблари пойтахтга боради

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сов¬рини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган "Ташаббус—2017" кўрик танловининг вилоят босқичи якунланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев сўзга чиқди. Таъкидландики, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йил сайин катта эътибор қаратилиб, ишбилармонларга кенг қу¬лайликлар яратилаётгани ўз самарасини бермоқда. Ҳозирги пайт¬да вилоятда 13139 та шундай субъект фаолият кўрсатаяпти. Ҳу¬дудий ял¬пи маҳсулотнинг 53 фоизидан зиёдроғи улар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ишлаб чиқаришда салмоқли натижаларга эришаётган, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қў¬шаётган тадбиркорларни рағбатлантириш ҳам¬да илғор иш тажрибасини оммалаштириш жуда муҳимдир. Шу жиҳатдан кўрик-танлов ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Тадбирда 39 та тадбиркорлик субъекти ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Улар фаолия¬тини баҳолашда молиявий-хўжалик ¬кўр¬саткичлар, маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, маҳаллий ва хорижий бозордаги мавқеи ино¬батга олинди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ танловнинг "Энг ях¬ши тадбиркор" йўналишида Бухоро шаҳридаги "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонаси директори Бахтиёр Жўраев, "Энг яхши фермер" йўналишида Жондор туманидаги "Бўстон Назар" фермер хў¬жалиги раҳбари Назар Ҳожиев, "Энг яхши ҳунарманд" йўналишида Бухоро шаҳри вакили Аҳмад Арабов ғолиб деб топилди.

Тадбирда эътироф этилганлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Танлов ғолиблари тадбирнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.