Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

*Ишбилармонлик

Тадбиркорнинг янги лойиҳаси

Суратда: корхона ишчиси Дилшод Вафоев.

Вилоят марказидаги "Bu¬xo¬ro Shams savdo" масъулияти чекланган жамияти томонидан янги бизнес-лойиҳа амалга оширилди. Мазкур корхонада тоблантирилган шиша маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

—Бунинг учун бизга банк то¬монидан икки миллиард сўм миқдоридаги кредит ажратилди,—дейди лойиҳа ташаббускори, корхона раҳбари Фур¬қат Ҳабибов.—Шу ҳамда ўзимизнинг икки юз миллион сўмлик маблағимизни хо¬риждан замонавий технологик ¬линия ва хомашё харид қилишга йўналтирдик. Шунинг¬дек, ходимларимиз хитойлик мутахассислар кўмагида компьютер орқали бошқариладиган ускуналарни ишлатиш малакасини ўзлаштиришди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар ушбу корхона шишанинг улгуржи савдоси билан шуғулланарди. Эндиликда эса уни қайта ишлаш орқали қурилишбоп маҳсулотлар—эшик-ромлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ердаги замонавий линияда салкам икки сантиметр қалинликдаги шишани пишириш, тоблаш, унга сайқал бериш имконияти мавжуд. "Меҳрож Навоий" хусусий корхонаси янги маҳсулотнинг дастлабки харидорларидан бири бўлди. Буюртмачига 15 миллион сўм миқдоридаги тайёр маҳсулот етказиб берилди.

Маълумотларга қараганда, кейинги беш йил ичида вилоятда қарийб қирқ турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Улар орасида деворбоп сопол плиткалар, турли ўлчамдаги темир-бетон конструкциялари, мармар брусчатка каби қурилишбоп материаллар ҳам бор. Энди ушбу маҳсулотлар қаторига ойнаванд эшик-ромлар ҳам қўшилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 15, 15.02.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.