Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Тадбиркорликка — кенг йўл!

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев 7 январь куни Пешкў тумани тадбиркорлари билан учрашди. Тадбирда у республикамиз Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар хусусида тўхталар экан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга, шунингдек, ишбилармонлик соҳасида илк қадамларини бошлаган ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Учрашувда сўз олган "Пешкўтекс" Ўзбекистон—Беларус қўшма корхонаси раҳбари И. Амонов 4 миллион доллар миқдорида олинган кредит ҳисобига 130 та иш ўрни яратилганини қайд этиб, яна 3 миллион доллар кредит берилганида корхонани кенгайтириш орқали ишчи ўринлари сонини кўпайтириш имкони борлигини айтди.

Тадбир давомида Гулсара Деҳқонова, Илҳом Саидов, Наим Ҳамроев, Халлоқ Баҳронов сингари кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, мавжуд муаммолар ҳал этилди. Ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган учрашув тадбиркорликка бел боғлаган кўплаб фуқароларнинг орзу-умидларига қанот бағишлади, уларга янги режалар тузишга рағбат берди.

* * *

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Шофиркон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида тумандаги тадбиркорлар, фермерлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Шофиркон вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда кейинги йилларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликка кенг йўл очиш учун маълум ишлар амалга оширилди. Кичик бизнес субъектлари ва ҳунармандчилик ¬марказларининг сони ошди. Экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш ҳажми ва тури кенгайгани кўзга ташланди. Бироқ ке¬йинги йилларда аҳолининг озиқ-овқат, деҳқончилик, саноат, қурилиш маҳсулотларига, шунингдек, иш ўринларига бўлган талаби ҳамда ўсиб келаётган эҳтиёжини қондириш, тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларга ечим топиш, табиий газ ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш ва улардаги мавжуд қарздорликни тугатиш учун аниқ чоралар кўриш зарурати пайдо бўлди.

Вилоят ҳокими мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, айниқса, тадбиркорларга берилаётган эркинликлар, имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш ҳақида гапира туриб, бу борада туманда мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланилмаётганини таъкидлади.

Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда вилоят ҳокими йиғилганлардан бу борадаги амалий таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришни сўради. "Скифландия" МЧЖ раиси Раҳима Тўхтаева, "Шофиркон Экваториалтекс" МЧЖ раиси Исомиддин Шомуродов, ҳунарманд Хайрулла Қурбонов, "Темирчи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эргаш Ҳакимов, Қўрғони Вардонзе қишлоғи вакили Ирисмет Латипов ва бошқалар ўзларини қизиқтирган савол ҳамда таклифлари билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдилар.

Вилоят раҳбари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари олдига ишбилармонлар сафини кенгайтириш, уларга эркин фаолият юритишларига кенг шароитлар яратиш—ер ва кредитлар ажратиш, солиқ ва божхона имтиёзларидан унумли фойдаланишлари учун амалий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этишга оид бир қатор қатъий топшириқлар берди.

* * *

8 январь куни Жондор тумани ҳокимлиги биносининг катта йиғингоҳи вилоят ва туман ташкилотлари, банк муас¬сасалари, солиқ ¬идоралари, тадбиркорлик субъектлари ¬раҳ¬барлари ҳамда ишбилармонлик соҳасида фаолият бошлашга аҳд қилган ёшлар билан гавжум бўлди.Бу ерда вилоят ҳокими Ўктам Барноевнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашуви бўлди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб ўтказилаётган бундай тадбирлардан мақсад—ишбилармонлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, тадбиркорликка бел боғлаган ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир, деди вилоят раҳбари. Шунингдек, у кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринларини яратиш, туман ва қишлоқлар марказларини меъморчилик талаблари асосида қайта қуриш, аҳоли турмуш маданиятини ошириш, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар хусусида ҳам тўхталди.

Учрашувда сўз олган "Қароли" қишлоқ фуқаролар йиғинидан Бахтиёр Абдуллаев, Ферангиз Ахмедова, Нигора Бозорова, "Далмун" қишлоқ фуқаролар йиғинидан Қаҳрамон Эллиев ва бошқалар туман тадбиркорлари паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, "Бўрибоғи" маъданли сувини қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳаларни тайёрлаганларини таъкидлаб, уларни амалга оширишга кўмаклашишни сўрадилар. Бундай хайрли ишлардан нуронийларнинг ҳам четда турмаётганлари эътиборга сазовор. Чунончи, кекса шоир ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомуродов фарзандлари билан биргаликда "Китоблар олами" марказини ташкил этиш ниятида эканини маълум қилди.

Ана шундай ишчанлик вазиятида ўтган учрашувда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди, шунингдек, тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоб олдилар.

* * *

8 январь куни вилоят ҳокими Ўктам Барноев Ромитан тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиши самарасида соҳа ривожланиб бораётир. Буни мазкур туман мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йили ҳудуддаги соҳа субъект¬лари томонидан жами 23 миллиард сўмлик ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига ¬саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида 135 та лойиҳа амалга оширилиб, 1200 та янги иш ўрни яратилди.

Туман тадбиркорлари ички бозорни бойитишяпти. Айни пайтда "Ромстар" ва "Шарофат Инвест Текс" қўшма корхоналари ўз маҳсулотларини экспорт ҳам қилишмоқда.

Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида камчилик ва муаммолар ҳам юз бераётир. Масалан, рўйхатга олинган 973 та субъектнинг 56 таси фаолият кўрсатмаяпти. Уларнинг 11 таси саноат корхонасидир.

Учрашувда асосий эътибор тадбиркорлик соҳасидаги ана шу каби муаммоларга қаратилди.

Мулоқотда сўз олган соҳа вакиллари маҳсулотни қайта ишлаш, интенсив боғ, иссиқхоналар ташкил этиш, банк кредитлари ажратилиши билан боғлиқ масалаларни кўтаришди. Улар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидлашди.

Вилоят ҳокими илгари сурилган таклиф ва лойиҳалар синчиклаб ўрганилишини қайд этиб, мутасадди раҳбарларга тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Ўз мухбирларимиз.

:: орқага № 4, 11.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.