Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

*Обод манзиллар

Чўпонлар оилалари учун

Шофиркон туманининг Жилвон чўли яйловларидаги "Ғалаба" наслчилик ширкат хўжалиги вилоятимиздаги турдош хўжаликлар орасида ўзининг муносиб ўрнига эга. Айни кунда бу ерда парваришланаётган тўрт мингга яқин қўй-қўзи бош сонини кўпайтириш, чорва маҳсулотлари етиштириш билан бир қаторда чўпон-чўлиқлар оилаларининг моддий манфаатдорлигини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

—Чўлқуварларимиз оилалари кенгайиб бораётганини инобатга олган ҳолда ўтган йили мавжуд иккита отарда янги лойиҳа асосида барча қулайликка эга турар жой биноларини хўжалигимиз ҳисобидан барпо этиб, ўз эгаларига топширгандик,—дейди мазкур ширкат хўжалиги раи¬си Муроджон Ҳакимов. —Соҳага қаратилаётган ҳукумат эътибори ва ғамхўрлиги натижаси ўлароқ туман марказидан 100 километр узоқликда жойлашган Чуруқ аҳоли пунктида 400 ўринга эга қозоқ мактабининг янги биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Қувонарлиси, билим масканида чўпон оилаларининг ўғил-қизлари таълим-тарбия олмоқдалар.

Худди шундай, туман марказининг "Зарчабек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ширкат хўжалигининг замонавий маъмурий биноси қад рост¬лагани ҳам чўл шароитида меҳнат қилаётган чорвадорлар учун яна бир қувончли воқеа бўлди. Икки қаватли кўркам бино хўжалик иш юритуви учун зарур алоқа воситалари, компьютер жамланмаси ва идора жиҳозлари билан таъминланган.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 1, 01.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.