Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Тадбиркорлик ва хусусий мулк давлат ҳимоясида

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тад¬бир¬корликни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида имко¬ниятлар эшиклари очилди. Яратувчан, бунёдкор, янгича ён¬дашув ва қа¬рашларга эга ҳар бир инсоннинг ишби¬лар¬мон¬ликка интилиши дав¬латимиз ва ҳукуматимиз то¬монидан доимий қўллаб-қувватланмоқда. Ўз¬бекистон Рес¬публикаси Президентининг шу йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулк¬ни ҳар томонлама ҳимоя қилишга доир қў-шимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони юртимиз тараққиёт йўлини белгиловчи яна бир муҳим ҳужжатдир. Фармонда тадбиркорлик ҳаракатларига ҳеч қандай тўсиқ ҳамда ғовлар бўлмайди, аввало, ўзинг тоза қалб билан тўғри бўлсанг, йўлинг ҳам тўғри ва равон бўлади, деган ғоя бор.

Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарила¬ётган саноат ва халқ истеъмоли товарларининг асосий қисми тадбиркорлик субъектлари ва кичик бизнес вакиллари улушига тўғри келмоқда. Лекин айрим ҳолатларда тадбиркорлар фаолиятида баъзи муаммо ва чигалликлар ҳам учраб тураётганлиги сир эмас. Фармоннинг ҳар бир банди ана шу муаммоларни бартараф этиш борасидаги ҳуқуқий мезондир. Бундан кейин ҳуда-беҳуда текширувлар ўтказишга йўл қўйилмайди. Тадбиркорлик Ўзбекистон истиқболи йўлида муҳим аҳамият касб этар экан, бу ёғига иш кўзини биладиган, ғайрат-шижоатли, бозор билан ҳамнафас кишилар доимий рағбатда, кучли ҳимояда бўлиши кафолатланади.

Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар эканмиз, азал-азалдан хал¬қимизнинг қонида бўлган тадбиркорлик бугун юқори поғонага кўтарилди. Маълумки, истиқлолнинг илк давридан бошлаб, ишбилармонлик муҳитини шакл¬лантириш бўйича илдамлик ва қатъиятлик билан ҳуқуқий жиҳатдан пухта, пишиқ лойиҳалар амалга оширилди.

Айниқса, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ташаббуси билан бир қатор эзгу ва хайрли ишларга қўл урилди. Бу борада кўпгина тарихий қарор ва фармонлар қабул қилинганлиги соҳа тараққиётининг мустаҳкам пойдеворини яратди. Янги фармон ҳозирга қадар олиб борилган барча саъй-ҳаракатларнинг изчиллигини тўла-тўкис таъминлаш, янги босқичга чиқариш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Айни кунда тадбиркорлар манфаати учун хизмат қилаёт¬ган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа идоралар ягона мақсад йўлида жипслашмоқда. У ҳам бўлса, мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатга айлантиришдан иборат. Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу фармон нафақат юртимизда фаолият юритаётган ишбилармон, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари манфаатини ҳимоялайди, балки хорижлик инвесторлар эркин ҳаракат қилиши учун уларга қулай тадбиркорлик муҳитини, шарт-шароитни яратади. Хуллас, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда эркинликни таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Бу эса мустақил юртимизнинг эртанги куни янада нурафшон бўлишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Раззоқ ОСТОНОВ, Ўзбекистон Республи¬каси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

:: орқага № 92, 09.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.