Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Ҳудудий ярмарка: натижа кутилганидан ҳам юқори бҒлди

Бухоро шаҳридаги "Семурғ" спорт мажмуасида мева ва сабзавот ҳудудий ярмаркаси якунланди.

Олти кун давом этган тадбир воҳа деҳқончилик ноз-неъматлари етиштириш имкониятларининг ўзига хос кўргазмасига ҳам айланди.

Ярмаркага ташриф буюрган қайта ишловчилар, захираловчилар ва экспортчи корхоналар мутасаддилари ўн бешдан зиёд -турдаги маҳсулотларнинг нави ҳамда хусусиятларини кўздан кечириш баробарида деҳқонлар билан уларнинг режаларини ўрганган ҳолда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини талаб ва таклиф тамойили негизида янада мустаҳкамлаш борасида маслаҳатлашиб, келгуси йил учун шартномалар тузишди.

Бугунги кунда вилоятда ихтисослаштирилган, шунингдек, кўптармоқли фермер хўжаликларининг жами 15 минг гектардан зиёд майдонида мева-сабзавот, картошка, узум ва бошқа маҳсулотлар етиштирилди. Барча тоифадаги хўжаликларда йиғиштириб олинаётган ҳосилнинг ялпи миқдори 1,2 миллион тоннадан зиёд бўлиши кутиляпти.

Таъкидлаш керак, республикамизда соҳани ривожлантириш орқали ички бозор эҳтиёжини қишин-ёзин таъминлабгина қолмай, уни қайта ишлаш ва экспорт қилишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиб бораётир.

Мамлакатимиз Биринчи Президентининг 2016 йил 12 апрелда қабул қилинган "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим аҳамиятга эга.

—Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар, истеъмолчилар ва уни қайта ¬ишловчи ҳамда экспортчи корхоналар ўртасидаги коопе¬рацион алоқаларни мустаҳкамлаш жуда муҳим,—деди вилоят ҳокимлиги аппарати ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи Санжар Фозилов.—Бунда мева-сабзавот ҳудудий ярмаркаси аниқ шаклланган тизим вазифасини ўтаб, шерикларга келгуси йил ва ўрта муддатли истиқбол учун буюртмалар портфелини шакллантиришга хизмат қилди.

Тадбирда маҳсулот етиштирувчилар билан мўлжалдагидан анча зиёд, жами умумий қиймати қарийб 407,4 миллиард сўмлик бўлган 314 минг тонна маҳсулот бўйича шартномалар имзоланди. Ана шу маҳсулотларнинг 56 минг тоннаси экспортга чиқарилса, 41 минг тоннаси захира қилинади. Шартномалар бўйича ҳосилнинг етказиб бериладиган катта қисми, аниқроғи 217,2 минг тоннаси қайта ишловчилар ҳиссасига тўғри келади. Дарвоқе, вилоятда келгуси йилда ҳосилни қайта ишлаш қувватлари кескин ошади.Бунда лойиҳаларни молиялаштирувчи тижорат банкларларининг ҳиссаси ҳам катта бўлади.

—Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонамизда қайта ишланган мева-сабзавотлар экспорти ҳажми йил охиригача 1,5 миллион АҚШ долларга етказилади,—дейди "Бухоро агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти раиси Эгам Муҳамедов.—Келгуси йилда бу кўрсаткич қарийб 40 ¬фоизга ошади. Чунки, вилоят ҳудудий ярмаркаси ишончли хомашё захирасига эга бўлишимизда қўл келди. Биз ҳосил етиштирувчи фермер хўжаликлари билан 8, 5 минг тонна маҳсулот бўйича шартнома имзоладик. Унинг ярмисини экспорт қилсак, қолганини чуқур қайта ишлаб, ҳам ички, ҳам ташқи бозорга чиқарамиз.

Ярмарканинг фаол иштирокчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Ғоиров қатнашди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

:: орқага № 90, 02.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.