Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Инновацион ғоялар қўллаб-қувватланади

Президентимиз томонидан 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатнома орқали янги — 2018 йилнинг юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинганини барча қатори биз — олимлар, илм-фан соҳаси вакиллари ҳам қизғин кутиб олдик. Таъкидлаш жоизки, мазкур Мурожаатномада айни дилимиздаги гаплар айтилиб, фаолиятимизнинг келгуси йўналишлари белгилаб берилди. Бизни анчадан буён ўйлантириб келаётган қатор масалалар тилга олиниб, уларнинг оқилона ечими кўрсатилди.

Юртбошимиз ўз Мурожаатномасида бугунги кунда барча соҳаларни тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтаётганимизни, чунки шиддат билан ривожланаётган ҳозирги замонда янги фикрга, янги ғояга, яъни инновацияга таянган давлат ютишини алоҳида таъкидлади. Бу бежиз эмас, албатта. Боиси, буюк келажагимизни барпо этиш даставвал айни шу омилга боғлиқ.

Давлатимиз раҳбари шунинг баробарида диққатимизни инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар вақтида жорий қилинмаганлигига, шунингдек, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни, муқобил энергия манбаларини амалиётга жорий этишнинг суст¬лигига қаратди.

Сир эмаски, тадбиркорлик фао¬лиятига, ишлаб чиқариш соҳаларига, умуман, халқ хўжалигининг турли тармоқларига инновацион ғояларни тўла-тўкис татбиқ этишда айрим муаммолар кўзга ташланади. Фикримизча, бунинг асосий сабабларидан бири олий таълим муассасалари, илмий тадқиқотчилар, ихтирочилар, интеллектуал мулк эгалари ҳамда ишлаб чиқаришга бевосита дахлдор субъектлар, корхоналар, тадбиркорлар ўртасидаги интеграциянинг қониқарли даражада эмаслигидир. -Шунингдек, яратилган ихтирочилик, илмий тадқиқот намуналарига, ишланмаларга патент олиш муддатининг анча узоқлиги, бу жараёндаги ортиқча оворагарчиликлар ҳам кўпчиликни қийнаяпти.

Мурожаатномада юртимизни технологик ривожлантириш, ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур кераклигига ҳам урғу берилди. Бундан буён илмий тад¬қи¬қот, инновацион фаолиятни равнақ топтириш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини таъминлаш, уларнинг ижодий ғоя ҳамда ишланмаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, инновация ва инвестициялардан унумли фойдаланадиган янги авлод кадр¬ларини тайёрлаш эътибор марказида туриши таъкидланди. Кириб келган 2018 йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб белгилангани замирида ҳам ана шу олижаноб ¬мақсадлар ётибди. Бу ниятларнинг рўёби эса кўп жиҳатдан биз, илм-фан жабҳаси вакилларига боғлиқ.

Дарвоқе, шу ўринда муасса¬самиз фаолиятига бирров тўх¬талсак. Бевосита технология, саноат, ишлаб чиқариш соҳалари учун кадр тайёрлашга ихтисослашган институтимизда айнан инновацион ғоялар йўналишида кўплаб тад¬қиқотлар қилиняпти. Бу борада халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам йўлга қўйилган. Чунончи, "Tempus" дастури асосида ¬кафедрамизда мехатроника, яъни ишлаб чиқариш ускуналарини роботлаштириш технологиялари бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, тадқиқотларимизда, умуман, бутун илмий-амалий фаолиятимизда Юртбошимизнинг Мурожаатномаси биз учун дастуриламал бўлиши шубҳасиз.

Олим АБДУРАҲМОНОВ, Бухоро муҳандислик-техно¬логия институти технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация ¬тизимлари кафедраси профессори, техника фанлари доктори

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.