Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Саъдиевлар оиласи — республикада биринчи

Халқимизга хос улуғ қад¬рият — оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўл¬лаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, ибратли ои¬лаларни рағбатлантириш ¬мақсадида республика Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамоат фонди ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан "Намунали оила" кў¬рик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Танловнинг бу йилги ¬рес¬публика босқичида вилоятимиз номидан қатнашган ¬Ромитан туманининг Ибн Сино маҳалласида истиқомат қи¬лувчи Саъдиевлар оиласи¬(суратда) 1-ўринга муносиб деб топилди. Хонадон бекаси Нигора Латипова танлов таассуротларини биз билан ўртоқлашди:

— Бугунги шиддатли ҳаёт ҳар бир оила аъзосидан маънавий комилликни талаб этмоқда. Маънавия¬ти юксак оилаларнинг жамиятдаги ўр¬ни ва обрўйи баланд бўлади. Танловда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратдик, — дейди суҳбатдошимиз. — Турмуш ўртоғим Ҳикматулло Саъдиев билан беш нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказдик. Оиламиз сардори ҳарбийдан нафақага чиққанларидан сўнг, 2009 йилдан бери Ромитанда истиқомат қилиб келяпмиз. Иш фаолиятим давомида тумандаги 8-умумтаълим мактабига директорлик қилдим. Айни пайтда 3-умумтаълим мактабида мазкур лавозимда фаолият юритяпман. Жамоамизнинг фидокорона меҳнати туфайли мактабимиз вилоятнинг энг намунали таълим муассасаси сифатида эътироф этилди. Ўқувчиларимиз Билимлар беллашувининг вилоят ва республика босқичла¬рида фаол иштирок этиб, сов¬риндорлар сафидан жой олишди.

Оиламизда тўрт қиз, бир нафар ўғлимиз бирин-кетин вояга етмоқда. Катта қи¬зим ўз бахтини Наманган вилоятидан топди. Танловнинг республика босқичи ўтган куни унинг қизалоғи дунёга келгани ҳа¬қидаги хушхабарни эшитдик. Бу оиламиз учун қўшалоқ шодиёна бўлди. Иккинчи қизим Нодирабону 2012 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Фарзандларимиз тарбиясида, аввало, ота-оналаримизнинг панду насиҳатлари ҳамда энг яқин дўстларимиз саналмиш китоблар ҳикматига амал қиламиз. Шу сабабли китоб жавонларимиз доимо адабиётлар билан лиқ тўла. Хонадонимизда минг¬га яқин китобдан иборат кичик кутубхона бор. Атрофимизда яшаётган таниш-билиш, қўни-қўшни борки, бу маънавий хазинадан фойдаланади. Кенжа қизим мўъжаз кутубхонамиз фойдаланувчиларининг ҳар бирини дафтарга қайд қилиб боради. Ким китоб олди-ю, ким қайтарди, ҳаммаси қизимнинг назоратида. Шу сабабли ҳам уни эркалаб оиламиз кутубхоначиси, деб чақирамиз. "Биз китобхон оиламиз" деб номланган иккинчи шартда айни шу боис рақибларимиздан устун бўла олдик, деб ўйлайман.

"Оила мустаҳкамлиги — юрт тинч¬лиги" мавзуида видеоролик тайёрлаш шартида "Гумроҳ" деб номланган видеороликни тайёрлаб, унда оиладаги меҳрсизлик, фарзанд тарбиясига эътиборсизлик каби муаммоларни олиб чиқиб, барчани огоҳликка чорладик.

Энг муҳими, бугун мамлакатимизда оилаларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини оширишга қаратилган ислоҳотлар оилалар аҳил ва тотувлигини таъминлаш, фарзандларимиз порлоқ келажаги, бахту саодатини яратишда муҳим омил бўлаётгани барчамизга янги куч ва шижоат бағишламоқда. Оиламиз — йилнинг энг на¬мунали оиласи, дея эътироф этилгани эса бизни янги мақсадлар сари ил¬ҳомлантириши шубҳасиз.

"Бухоронома" мухбири ¬Дилдора ИБРОҲИМОВА ёзиб олди

:: орқага № 103, 23.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.