Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Фирибгарликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш йўлида

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда оқлов ҳукми ва шахс¬нинг айблилик масаласини ҳал қилишда суд амалиётида учраётган айрим масалаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан ташкил этилган тадбирда жиноят ишлари бўйича судлар, вилоят, туман (шаҳар) прокуратуралари ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳалар, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва либераллаштириш жараёнлари ўз самарасини бериб, юртимиз тараққиёти учун хизмат қилаётгани таъкидланди.

2017-2021 йилларда Ўз¬бекис¬тон Республикасини ¬ривожлантиришнинг бешта ус¬тувор йўналиши бўйича ¬Ҳа¬ракатлар стратегияси юр¬ти¬мизда барқарор тинчлик ва осойишталикка эришган ҳолда инсон ва унинг қадр-қимматини олий даражага кўтариш, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиш, қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди давр талабидан келиб чиқиб, соҳада қабул қилинаётган қонунлар амалиётда тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида тегишли қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш асосида ягона суд амалиётини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаётир.

Алдаш ёки ишончни суиис¬теъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулки ёхуд мулкий ҳуқуқини қўлга киритишдан иборат фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалган иллатлардан биридир. 2009 йил 24 июлда қабул қилинган "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарор бугунги кунга қадар суд амалиётида ушбу тоифадаги ишларни кўришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда амалий қўлланма вазифасини ўтамоқда.

Маълумки, соҳага оид янги қонунлар ва уларга киритилган ўзгартиришларнинг тўғри татбиқ этилиши жараёнида фирибгарликка оид ишлар бўйича тергов-суд амалиётида бир қатор муаммолар юзага кел¬гани муносабати билан жорий йил 11 октябрда амалдаги пленум қарори янги таҳрирда қабул қилинди.

Қарорда асосий эътибор фирибгарлик жиноятларини квалификация қилиш, ушбу тоифадаги жиноятларни фуқаролик ва иқтисодий-ҳу¬қуқий муносабатлардан фарқловчи белгиларини аниқлашга оид тушунтиришлар берилиб, бош¬қа шу каби долзарб масалалар ечимини ҳал этишга қаратилган.

Пленум қарорида амалдаги қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўллаш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш ҳам муҳим вазифа сифати¬да белгиланган. ¬Ўз ¬нав¬бат謬да, мазкур ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Кейинги йилларда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш жинояти кўрсаткичи сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Масалан, статистик маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоя¬ти судларида 2016 йилнинг 9 ойида фирибгарлик билан боғлиқ 244 жиноят иши кў¬рилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 351 тани ташкил қилган, яъни 43,9 фоизга кўпайган. Албатта, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

— Жиноятнинг олдини олиш долзарб вазифа ҳисобланади, — дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раи¬си И.Муслимов. — Шунинг учун ҳам биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида профилактик тадбирларга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Шунингдек, турли жиноий ишларни жамоатчилик иштирокидаги сайёр судларда кўриб ¬чиқиш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида жойларда фирибгарлик билан боғлиқ 70 дан зиёд иш сайёр суд мажлисларида муҳокама этилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 95, 25.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.