Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Кўмир брикети: беш янги лойиҳа самараси

Жондор тумани халқ таълими бўлимига қарашли муассасаларда куз -қиш даврига зарур бўлган кўмир тўла жамғарилди. Унинг қарийб 50 фоизи брикет-ёқилғидир.

Эътиборлиси, бу маҳсулот "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг "Бухоро кўмир етказиб берувчи" унитар корхонаси цехида ишлаб чиқарилган. Ушбу цех республика Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрда қабул қилинган "Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.

Таъкидлаш керак, хорижда ишлаб чиқарилган кўмир брикети тайёрлаш қурилмаси технологик ускуналари қиммат бўлиб, каттагина валюта эвазига харид қилинаётган эди. Бундан ташқари, импорт молни келтириш ва уни созлашу ўрнатишнинг ўзига хос ташвишлари бор. Юқоридаги қарорда ушбу қурилмаларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш вазифаси илгари сурилгани тилга олинган муаммолар ечимида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Навоий кон-металлургия давлат корхонасида ҳар кеча-кундузда 150 тонна кўмир брикети ишлаб чиқарадиган қурил-маларни тайёрлаш ўзлаштирилди. Ана шундай технологик ускуналардан бири Жондор туманида ўрнатилди.

—Қурилма ўрнатилган цехни ишга туширишда уни етказиб берувчи томон—Навоийдаги корхона мутахассислари билан ҳамкорлик қилинди,—дейди цех бошлиғи Толиб Ражабов.—Фаолият бошлангандан буён ўтган қисқа даврда 1300 тоннадан зиёд кўмир брикети ишлаб чиқарилиб, улар нафақат Жондор, балки Қоракўл ва Олот туманларидаги бюджет ташкилотлари—таълим ва соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига етказиб берилди. Яна муҳим жиҳати шуки, лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли 19 та иш ўрни яратилди. Лойиҳа қувватини ўзлаштириш асносида яқин ойларда жамоамиз аъзолари сафи янада кенгаяди.

Буюртмачи учун сифат масаласи ҳамиша муҳим. Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш технологик жараёнларида бу масалага ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

—Кўмир брикети ёнувчан бўлса, қозонхонада тутамайди, самарадорлиги юқори бўлади,—дейди Жондор туман халқ таълими бўлими муҳандис-мутахассиси Собир Насруллаев.—Бу жиҳатдан корхона маҳсулоти бизга маъқул. Қолаверса, кўмир брикети қопларда қадоқланган ҳолда етказиб берилгани уни ташиш, сақлаш ва фойдаланишда қулайликни таъминлайди.

Таъкидлаш керак, ҳукумат қарорига мувофиқ вилоятимизда Олмалиқ кон-металлургия акциядорлик жамиятида тайёр¬ланган ва ҳар қайсиси кунида 30 тонна кўмир брикети ишлаб чи¬қарадиган яна тўртта қурилма билан жиҳозланган цех ишга туширилди. Олот, Қоракўл, Когон ва Вобкент туманларида фаолият кўрсата бошлаган бу ўзига хос мини корхоналарда истеъмолчиларнинг буюртмалари ўз вақтида бажарилмоқда.

"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки томонидан 2,7 миллиард сўм миқдорида имтиёзли ва қулай шартлар асосида кредит ажратилгани юқоридаги бешта цехни қуришда жуда қўл келганини ҳам таъкидлаш ўринли.

—Вилоят ва тегишли туман ҳокимликлари омборхона ҳамда бошқа иншоотларга эга цехларимизни қуриш учун ер майдонларини ўз вақтида -ажратиш бараварида юзага келган муаммоларни ҳал этиш орқали лойиҳаларимизни амалга оширишда бизни қўллаб-қувватлашди,—дейди "Ўз-беккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли "Бухоро кўмир етказиб бе-рувчи" унитар корхонаси раҳбари Улуғбек Козимов.—Цехларимизда ми-жозлар учун тегишли қулайликлар яратилган. Масалан, уларга зарурат туғилганда, маҳсулотларни ўз транспортимизда ҳам етказиб беряпмиз. Дарвоқе, корхонамиз, тадбиркорлик субъект¬ларига тегишли брикет ишлаб чиқарувчи Шофиркон туманидаги "Скифландия" масъулияти чекланган жамияти ва Вобкентдаги "Вобкент Кўмир Пардоз" хусусий корхонаси билан ҳамкорлик қилиб, уларга буюртмамиз ҳажмига мос равишда имтиёзли асосларда "Ўзбек кўмир" акциядорлик жамияти фондидан кўмир хомашёсини олишга кўмаклашяпмиз.

Бўсағадаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида унитар корхона томонидан бюджет ташкилотлари буюртмага мувофиқ Ангрен конидан етказилган 4415 тонна кўмир ва вилоятда ишлаб чиқарилган 3657 тонна кўмир брикети билан таъминланди.

Шунингдек, корхона газ босими паст бўлган ёки газ тармоғига уланмаган ҳудудлар аҳолисининг эҳтиёжини ҳам ўрганиш асосида уларга 9 минг тонна кўмир ва яна шунча миқдорда кўмир брикетини давлат томонидан белгиланган қатъий нархларда етказиб бериш чораларини кўраётир.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 81, 07.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.