Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Хорижлик зиёратчилар Бухорода

Ўзбекистон сайёҳлик кў¬лами ва тарихий қа¬да¬мжолари кўплиги бў¬йича жаҳонда етакчи ўн давлат қаторида туради. Юртимизда минглаб тарихий, маданий ёдгорликлар мавжуд. Бухоро вилоятидаги бир неча маданий объектлар ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Индонезия ва Малайзиядан келган сайёҳлар иштирокида Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида ўтказилган анжуманда бу алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Бухоро сайёҳлик салоҳияти тақдимотига бағишланди.

Қадимий ёдгорликлари билан дунёга машҳур Бухоро замини тарихий-маданий обидаларга бой, айни пайтда зиёрат туризми имкониятлари ҳам кенг. Зиёрат туризмини йўлга қўйишда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Индонезия ва Малайзия мамлакатларидаги мутасаддилари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётир.

Хорижлик меҳмонлар Баҳоуддин Нақшбанд қабрини зиё¬рат қилди.

— Индонезияда Бухоро заминида туғилиб вояга етган буюк муҳаддис Имом Бухорийни яхши билишади, — дейди ушбу мамлакатдан келган сайёҳ Асхари Нуриддин. — Малайзиядаги сингари Индонезияда ҳам Нақшбандия тариқати кенг тарқалган. Таълимоти қалб гўзаллиги, руҳий -камолот, ҳалоллик каби қад¬риятлар билан узвий боғлиқ бу тариқатга эргашувчилар кўп. Бугун биз кўпдан буён орзу қилиб юрган зиёратгоҳда турганимиздан ғоятда мамнунмиз. Бунинг учун Яратганга ҳамдлар айтамиз. Ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ зот Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари қадамжоси ниҳоятда обод ¬эканини кўриб, ҳайратга тушдик.

Хорижлик зиёратчилар Пойи Калон мажмуаси, унинг таркибига кирувчи Масжиди Калонда ҳам бўлди. Бу ерда 10 минг кишига мўлжалланган жомъе масжиди тарихи, бинонинг меъморий улуғворлиги, ибодатчилар учун яратилган қулайликлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар Исмоил Сомоний мақбараси, Лаби ҳовуз мажмуаси, қадимий Арк қалъа¬си, Ситораи Моҳи Хосса халқ амалий санъати музейи, хаттотлик санъати, миллий ҳунармандчилик намуналари билан танишди.

— Мен кўплаб Шарқ давлатларида бўлганман, лекин бундай эртакнамо шаҳарни, меҳмондўст одамларни ҳеч қаерда кўрмаганман, — дейди малайзиялик меъмор Зайтун Муҳаммад Но. — Бухорога тўртинчи бор келишим. Ҳар гал худди биринчи марта келгандай ҳаяжонга тушаман. Қадимий шаҳарларнинг ҳар бири ўзича бетакрор, гўзал. Лекин Бухоро барибир Бухоро-да. Негаки, бу ердан нафақат бой таассурот оласан, балки қалбинг қандайдир таскин топади, кўнглинг хотиржам бўлади. Бу унинг беназирлигидан, буюклигидан, деб биламан. Ҳар бир меъморий обида ўзига хос ранглар билан безатилган, услублар жилоси ўзгача, теран фалсафий маънога эга. Сўз билан ифодалаб бўлмайдиган мафтункор сеҳр бор. Улар ўзбек халқининг буюк бунёдкорлик салоҳиятини кўз-кўз этиб туради.

— Бухоро ҳақида кўп эшитганман, — дейди индонезиялик Танго Сри Хартон. — Лекин бу ерда кўрганларим тасаввур қилганларимдан ҳам зиё-да экан. Қандай ажойиб обидалар бор-а! Ўзингизни эртаклар оламида -юргандек ҳис қиласиз. Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни ас¬раб-авайлаш, таъмирлаш ва зиёратчию сайёҳлар учун шароитлардан, қулайликлардан ҳайратимиз янада орт¬ди. Бухоро каби қадимий шаҳар обидалари умуминсоният мулкидир. Биз Бухорода икки кун бўлдик, лекин икки дақиқадек туюлди. Ахир, бу ердаги маданий обидаларни, маънавий-маърифий бойликларни кўриш, ундан завқ олиш учун бу жуда кам вақт. Қисқа фурсатда олган таассуротларимиз умримизга татийди. Кўчалар озода, меҳмонхоналардаги хизмат жо¬йи¬да. Қаерда бўл¬масин, хал¬қин-гизнинг самимийлиги, меҳмондўстлигини ҳис қилдик. Худо хоҳласа, албатта яна келамиз.

Хорижлик меҳмонлар орасида туристик компания ва фирмалар, соҳа мутасаддилари ҳам бор. Улар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида фикр алмашди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бош бош¬қармаси бошлиғи А.Темирхўжаевнинг таъкидлашича, қўмита -бошқа мамлакатлар билан ҳам сайёҳлик алоқаларини мус¬таҳкамлаш доирасида зиё¬рат туризмига қизиқувчилар сафарини уюштиришга алоҳида эътибор қаратади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 64, 09.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.