Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Байрамолди йўқламасида: Пешкў тумани

-------------------------------------------------------------------------

*Деҳқон ва замин

Сердаромад, шифобахш ва... экспортбоп

Тошкент шаҳри нафис ва жозибадор гуллар ошёни экани билан ҳам донг таратган. Бу латофат ўтган асрнинг 80-йилларида пойтахтдаги матбаачилик билим юртида ¬таҳсил олган Нусратни ҳам ўзига мафтун этмай қолмаган. Ўқиши даврида ижара ҳовлида яшаган пешкўлик ўсмир йигит хонадон соҳиби, ҳали-ҳамон ширин хотиралар билан эслайдиган гулчи боғбон Жўра бобо Ёқубовга шогирд тушиб, кейинчалик ўзи туғилиб ўсган Ибн Сино қишлоғига қайтганидан сўнг бир сотих ерда иссиқхона очиб, гул парваришлашни бошлаб юборганди. Анвойи атиргул, рай¬ҳон ва чиннигулнинг муаттар ҳидига тўлган ҳовлида 1991 йилга келиб "Нусрат гулчи" деҳқон хўжалиги фаолият бошлаган.

—Икки сотихга кенгайтирилган гулхона маҳсулотини пешма-пеш пойтахтга жўнатиб, сарф-харажатимизни қоплаганмиз,—дейди Нусрат Сайидов.—Ўша йили гул қаторлари орасига бир туп лимон кўчатини ўтқазиб, синовдан ўтказгандим, яхши натижа берган. Учинчи йили ундан 50 кило ҳосил олганимдан сўнг бу ишда катта тажриба ортти¬рилган Сурхондарё вилоят¬ига сафар ¬қилдим. Денов туманининг "Ҳазорбоғ" маҳалласида уста миришкор лимончилар Неъмат ҳамда Қаҳҳор Эрна-заровлар билан танишиб, ¬ҳамкорликни йўлга қўйдик. Дастлаб 200 туп цитрус мева ниҳолини олиб келиб, парваришлашни бошладик. Бунда менга ака-укаларим Ёд¬гор, Қўлдош, Салим ҳамда Сун¬натуллолар яқиндан кўмаклашишди.

2007 йилга келиб Н.Саидов гулчиликни лимончиликка алмаштириб, қатор ораларида помидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўйди. Эътиборлиси, ўз билганича эмас, помидорчиликда ном чиқарган Бухоро туманидаги "Отбозор" ҚФЙ, Ғурбун қишлоғидаги тажрибали томорқачилардан иш услубини пухта ўзлаштирди.

—Апельсин, мандарин, лимон¬ каби цитрус мева ниҳоллари пайванд услубида кўпайтирилса¬, серҳосил бўлади,—дейди Н¬.¬¬Са¬йидов.—Масалан, апельсин ва мандаринни бир йиллик лимон кўчатига пайвандлаш мумкин.

Бизда маҳаллийлаштирилган "Меер" ёки "Ударник" навли лимон 7 ёшлигида 100 килограмга етказиб ҳосил беряпти. У йилда бир—март-апрель ой¬ларида гулласа, ноябрь-декабрь ойларига бориб ҳосили йиғиб олинади. Эътиборлиси, яхши парваришланса, лимон дарахти ўттиз йилдан ортиқ ҳосил бериши мумкин экан.

Тиниб-тинчимас деҳқон 9 сотих ердаги 90 тупли лимонарийдан ўтган йил якунида қарийб 5 тонна ҳосил олишга эришди. Бошқача айт¬ганда, 5 миллион сўм харажат қилиниб, якунда 20 миллион сўм соф фойда олинди. Бироқ томорқа хўжалигини гуллаб-яшнатаётган Нусрат Сайидовнинг сабзавотчиликда эришаётган ютуқлари гулчилик ва лимончиликдаги муваффақиятларидан залварлироқ. Буни лимонарийда қатор ораларига экилган помидор ва бодрингни агротехник талаблар даражасида, фосфорли, азотли, калийли ўғитлар билан парваришлаб, баракали ҳосил етиштириб келинганида кўрамиз.

Помидор ниҳолининг ён шохларидан кўчат тайёрланганлигини эшитганмисиз? Шу йўл билан ҳам бемалол кутилган самарага эришиш, баракали хирмон кўтариш мумкинлигини қаҳрамонимиз исботлади. Бу билан маҳсулот таннархи пасайди ва яна бошқа харажатлар тенг ярмига қисқарди. Шу ¬тажрибаси туфайли 2002 йил мамлакатимиз Президенти соврини учун ўтказилган анъанавий "Та¬шаббус" кўрик-танловининг -республика босқичида қатнашиб, сов¬риндор бўлди. У 2004 йилда Голландияда тажриба алмашиб қайтди.

Миришкор деҳқон "Ньюхемьс" хорижий ком¬пания¬си билан яқин ҳамкорлик ўрнатди. Чет эллик селекционерларнинг 2008 ва 2010 йилларда республикамизга ташрифи давомида айнан Нусрат Сайидовнинг иссиқхонасида помидорнинг "Аксиома" ҳамда "Астана", бод¬рингнинг "Магнум" ва "Орзу" навлари устида олиб борган кўргазмали тажриба-синов се¬ми¬нар¬лари пешкўлик деҳқоннинг салоҳиятига берилган баҳо эди. Омилкор инсон иссиқхона ¬деҳқончилиги мутахассиси сифатида 2009 йили МДҲ ҳудудидаги Симферополь, 2011 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида етмишдан ортиқ давлатлар вакиллари ¬таклиф қилинган, қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган халқаро семинарларда иштирок этди.

Ҳозирда фаолиятини кенгайтириб бораётган Н. Са¬йидовнинг иссиқхона деҳ¬қончилигидаги тажрибаси вилоятда катта қизиқиш билан оммалаштирилмоқда. Унинг шогирдлари ҳатто Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва ¬Самарқанд вилоятларидан йўқлаб келишаётганини кў¬риш мумкин.

Фидокорона меҳнати туфайли Нусрат Сайидовнинг оиласи фаровон яшаяпти. Бунда албатта, тажрибали деҳқонга қўл-қанот бўлаётган яқинлари—турмуш ўртоғи Нодира Ражабова, қизи ¬Муниса, ўғиллари Мирсаид ва Мирзоҳиднинг ҳиссаси бор.

—Бутун дунёда озиқ-ов¬қат хавфсизлиги долзарб муаммога айланиб бораётган, масалан, Франция, Германия, Исроил каби давлатларда бир туп лимон кўчати етиштиришга қарийб 2,5 АҚШ доллари, бир сотих экин ерини суғориш уч баравар қим¬матга тушаётган бир пайтда жаннатмакон юртимиздаги имкониятлардан унумли фой¬даланишимиз ке¬рак,—дейди Н. Сайидов.—Ҳолбуки, ўзимизда етиштири¬лаётган сабзавот, полиз маҳсулотлари ёхуд цитрус мевалар билан бемалол чет эл бозорларини тўлдиришда, ўз ўрнимизни топишимиз мумкин.

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

"Халқ қабулхонасидагиларга раҳмат!"

Ҳар мушкулотда мушоҳада билан иш тутадиган, "етти ўлчаб бир кесадиган", бошқача айтганда, ҳуда-беҳудага "ота гўри—қозихона" қилавермайдиган, андишали халқмиз. Аммо башарти фуқаро адолат истаб ёки эҳтиёждан бирор амалдорнинг остонасига илтимос билан бордими, демак, иш анча жиддий. Арзгўйнинг раъйига қараб, ҳожатини раво қилиш ҳам марднинг иши.

Пахна қишлоғида яшовчи Шоира ва Аъзам Очиловлар ўтган йили тўнғичлари Азаматнинг "бошини икки" қилишди. Орзу-ҳавас яхши, бироқ ўзи кемтик рўзғор баттар қарз¬га ботди. Касалманд отанинг топиш-тутиши эса... Хуллас, оила бекаси умид билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлимига мурожаат қилди. Аҳвол билан яқиндан танишган ишчи гуруҳнинг хулосасига мувофиқ оилага жорий йилнинг июнь ойига қадар жами 1 миллион 347 минг 972 сўм моддий ёрдам та¬йинланди.

Маданиятли истеъмолчи сифатида ўзингиз фойдаланган табиий газ тўловини кечиктирмасдан тўлаб боряпсиз. Аммо "осмондан тараша тушгандай", туман газ идорасидагилар ҳисобингизга 1 миллион 500 минг сўм қарздорликни ёзиб қўйишса. Хўш, қандай аҳволга тушасиз?

—Ойма-ой тўланган квитанция варақаларини олиб бориб, газ идораси компьютеридаги маълумот билан солиштирдим,—дейди "Қучоқ" МФЙ, Манғитлар қишлоғида яшовчи Асрор Жўраев.—Қарздорлик йўқ эди. Газ идорасидагилар мендан "РЛ-6" русумли газ ўлчагич асбобининг "ЛГМ"дан қиёслашдан ўтказилган гувоҳномасини сўрашди, мен бу ҳужжатни ҳам тақдим этдим. Лекин барибир, қарзни тўламасангиз, хонадонингизни тармоқдан узамиз, деган мужмал жавобни олгач, виртуал қабулхонага мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Ниҳоят, А. Жўраев шу йил 19 июль куни туман ҳокимининг ўринбосари Б. Бафоев номидан жавоб хати олди. Унда даъвоси ўринли экани, тўловлар қайта ҳисоблаб чиқилганида тумангаз идораси томонидан хатоликка йўл қўйилгани, истеъмолчи сифатида А¬. ¬Жўраевнинг табиий газдан ҳеч қандай қарзи йўқлиги маълум қилинганди.

Ҳолатга қонуний баҳо беришни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳукмига ҳавола этайлик. Бироқ коммунал хизматлар тўлови билан боғлиқ юқоридаги каби "англашилмовчиликлар" етарлича. Ибн Сино МФЙ, Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи Неъмат Ҳасанов, Афшона қишлоғида яшовчи Асрор Раҳматовлар ҳам худди шундай сунъий "қарздорлик" жабрини тортганлардан. Мутасадди идора мутахассислари ўз ишига тўғри ёндашганида эди, эҳтимол, истеъмолчилар адолат истаб Халқ қабулхонасига келишларига ҳожат қолмасди.

—Жорий йил 1 июль кунига қадар келиб тушган мурожаатлар сони 358 тага етди,—дейди Президентнинг Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари Аҳмад Ражабов.—Уларнинг 102 таси қаноатлантирилган бўлса, 243 таси тезкор ўрганиш ва ҳал қилиш учун ҳудудий идораларга юборилди. Шунингдек, маҳаллаларда ташкил қилинган сайёр қабулларда 182 нафар фуқаро мурожаати тингланди ва тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Мурожаатлар орасида маҳалла ёки қишлоқ манфаатига дахлдорлари ҳам бор. Масалан, "Ўз¬бек" МФЙ, Муроди қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар қишлоқ йўли носозлигидан шикоят қилишган. Бу иш тегишли муддатда ҳал қилиниб, ҳозирда ички йўлнинг 0,6 километр қисми таъмирланган.

"Дардимизни тинглаб, муаммоларимизни ҳал этишга кўмаклашган Халқ қабулхонасига раҳмат": бу айнан Халқ қабулхонаси туфайли ўз тадбиркорлик ёки фермерлик фаолияти учун қўшимча ер майдонига ва имтиёзга эга бў¬лаётган, бизнес лойиҳаси банк кредити асосида қўл¬лаб-қувватланаётган, поч¬та ва ¬коммунал хизматларга оид сарсон-саргардонликлари барҳам топаётган, тиббий хизматга эҳтиё¬жи, турар-жой бўйича муаммолари ечим топаётган юзлаб фуқароларнинг дил сўзларидир

"Ғалла—2017"

Омбор донга, тандир нонга тўлсин!

Ёзнинг жазирамасида ял-ял товланиб, кўзни яшнатган ғаллазордаги олтин бошоқлар—ризқ-рўзимиз бутунлиги, дастурхон қут-баракаси. Жорий мавсумда ҳам "Бухородонмаҳсулотлари" АЖ билан шартнома имзолаган 341 та пешкўлик ғаллакор-фермер ва улар жамоаларининг юзлари ёруғ бўлди. Ниҳоясига етган жорий ғаллачилик мавсумида 5396 гектар майдонда 13812 тонна товарбоп, 2075 тонна элита-уруғлик сара дон тайёрланиб, шартнома режаси ошиғи билан уддаланди. Гектарлар ҳосилдорлиги 62 центнерга етказилди.

—"Зандани", "Пешкў", "Истиқбол", Навоий маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фаолият юритаётган "Феруз", "Азим чўл", "Ҳанифабону замини", "Пешкў чорва юлдузи", "Файзулла Зойир", "Мустафо Шоди замини" каби фермер хўжаликларида давлат шартномаси 130 фоиздан ошди,—дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош мутахассиси Муҳиддин Бозоров.—Маҳаллий иқ¬лим шароитига мос "Аср", "Старшина", "Краснодар" каби навли буғдой етиштириш баробарида "Васса", "Рапсодия" номли истиқболли навлар синовдан ўтказилди. Айниқса, бу йилги мавсумда энг кўп—2210 гектарда экилган "Рапсодия" навидан баракали хирмон кўтарилди.

Бундан ташқари, ғаллачиликда катта тажриба мактабига эга "Қўш¬работ", "Тожи Жўра" "Зулфия Тўра қизи", "Янгигул замини", "Ражаб Қосим", "Зиё-Сирож-Бахшулло" каби фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган ғалланинг қарийб тенг ярми билан давлат шартнома режаси уддалангани ва гектарлар ҳосилдорлиги 70 центнерга етказилгани хўжаликлар ва уларда меҳнат қилаётган ўнлаб ишчи-миришкорларнинг моддий манфаатдорлигини мустаҳкамлашда муҳим омилга айланди. Омбор донга, тандир нонга тўлганига нима етсин?! Халқимизнинг ризқ-насибаси зиёда бўлаверсин!

*Тадбиркор—элга мададкор

Налбандоннинг зотли қуёнлари

Ўтган йилнинг май ойидан ўз фаолия¬тини бошлаган "Пешкў қуёнчилик агрофирмаси" МЧЖда Италиядан келтирилган наслли "Янги Зелландия" зотли қуёнлар парваришланмоқда.

—Балиқчилик ёки паррандачилик борасида ҳам яхшигина тажрибамиз бор, аммо нисбатан кам меҳнат талаб қиладиган, сердаромад соҳа бўлгани боис шу ишга қўл урдик,—дейди агрофирма раҳбари Эркин Обидов.—"Микрокредитбанк"нинг вилоят филиалида бизнес лойиҳамизни ҳимоя қилиб, 150 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини олдик. Бу сармояни асосан хориждан 114 бош қуён ҳамда таркибида 20 хил дармондориси бўлган махсус озуқа харид қилишга, қолаверса, 8 сотих жойда қуёнхона қуриш ва жиҳозлашга сарф¬ладик.

Хўш, қуёнчиликнинг афзал томонлари нималарда кўринади, деган савол туғилиши табиий. Чорвачиликда қорамол ва қўй гўшти, сут, балиқ, парранда маҳсулотлари ва тухум билан бир қаторда қуён гўштининг ¬ҳам ўз ўрни бор. У ёғ ва холестерин миқдорининг пастлиги боис ҳам парҳезбоп саналади. Товушқонлар оиласига мансуб "Янги Зелландия" зотли қуёнлар ҳам нисбатан тез етилиши, серпуштлиги, жадал ўсиши ва кам харажатлиги билан ажралиб туради. Шифокорлар қон босими билан оғриган -беморларга, семизликдан азият чекканларга ва албатта, болаларнинг ов-қат¬ланиш рационига қуён гўштини тавсия қилишади. Бу жиҳатлар Э. Обидовни ҳам бефарқ қолдирмади. Унинг тажрибасидан кўриндики, насл-чиликда 4 ойлик қуёнлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Улар йил давомида 6 маротабагача болалаши, 5-6 ойлик даврида ўртача 7 килограмгача "тош босиши" мумкин. Парвариши ва ветеринария кўриги рисоладагидай йўлга қўйилгани боис ишбилармон бир йилга бормай қуён бош сонини 1,5 мингтага етказди. Кичик лаборатория¬да қуёнларни талаб даражасида сунъий урчитишга, уларнинг наслини тоза сақлашга алоҳида эътибор қаратилган. Чамалаб кўрилса, банк кредитини муддатидан илгари, икки йилда бемалол қоплаш имкони бор.

Фермер ўтган бир йил ичида қуён болаларининг 800 бошини сотишга ҳам эришибди. Бундан кўринадики, даромад чакки эмас.

Бахтиёр Нарзуллаев ўтган йили ҳудуддаги қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Эндиликда у Э. Обидов қўли остида қуёнчилик билан шуғулланмоқда. Муҳими, меҳнати орқасидан ҳар ойда 650 минг сўм атрофида моддий манфаат кўряпти. У сингари яна бир ишчи ва ветеринар ҳам тақдирини ушбу агрофирма билан боғлаган.

—Кунига бир маҳал махсус озиқланишини инобатга олсак, сут эмизувчи жажжи жониворларимиз учун таркиби витаминга бой озуқани ўзимизда тайёрлашни ўзлаштирсак, марра бизники,—дейди Э. Обидов.—Келгусида қуёнларнинг сонини 4 мингтадан оширишни, унинг гўштини қадоқлаш технологиясини хориждан келтириб ўрнатиб, терисини ¬экспорт қилишни кўз¬лаб турибман.

Ҳа, Налбандон қишлоғининг ишбилармон йигити каби имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзига, оиласига, маҳалладошларига манфаат ¬ке묬ти-раётган тиниб-тинчимас тадбиркорларимиз кўпайсин!

*Такрорий экин

Соя—ерни ва деҳқонни бойитади

Давлатимиз раҳбари Шавкат¬ Мирзиёев шу йил бошларида Сирдарё вилоятига қилган сафари давомида Мирзаобод туманидаги "Абдуғани Турдибоевич" кўп тармоқли фермер хўжалигида парваришланаётган соя экини истиқболи ва агротехникаси билан яқиндан танишиб, бу ўсимликни катта майдонларда экиб парваришлашга доир тавсиялар берганди. Мамлакатимиз Президентининг шу йил 14 мартдаги "2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кў¬пайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам ана шу мақсад йўлида дас-туриламал вазифасини ўтамоқда.

—Туманимизда ҳам маҳаллий иқлим шароитига мос, тупроқ унумдорлигини оширувчи, сердаромад бу экинга бўлган қизиқиш ва эътибор катта,—дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг ўринбосари Са¬лоҳиддин Эгамбердиев.¬—¬Жорий йилнинг эрта баҳорида ҳудуддаги 11 та фермер хўжалигида 20 гектар майдонга соянинг "Орзу" нави уруғи қадалганди. Яқинда ғалладан бўшаган майдоннинг 18 гектарига худди шу такрорий экин экилди.

—Ёғ ва оқсилга бой соя¬нинг ультратезпишар навлари 60 кундан 130 кунгача бўлган муддат давомида етилиб пишади,—дейди "Атоев Сатторали Самандарович" фермер хўжалиги раҳбари Самандар Очилов.—Масалан, гўшт маҳсулотида оқсил 20 фоизга етса, яшил дон—соя таркибида 22 фоизни ташкил этади. Шу боис бу экин чорва озуқаси сифатида ҳам жуда фойдали. Қолаверса, соя экилган майдонларда гектар ҳисобида ўртача 100 килограмм соф азот тўпланади ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши эвазига келгусида пахта ва ғалладан юқори ҳосил олиш имкони туғилади. Шу боис хўжалигимизда бу йил бир гектар майдонга соя экдик. Куз ойларига бориб, ундан 10 тоннадан ошириб ҳосил олиш ниятидамиз.

Дарвоқе, дармондорига бой нўхат, мош ва ловияда оқсил, яъни ёғлилик даражаси 45 фоизга етишини инобатга олсак, туманда шу йил 3684 гектар майдонда соя билан бирга дуккакли ўсимликлар экиш, шу қаторда сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари етиштиришга эътибор қаратилган.

Минг иш ўрнига эга лойиҳа...

Суратда: геодезчи Нусрат Ҳазратов ва МЧЖ иш юритувчиси Жалолиддин Маматов.

Республика Президентининг шу йил 10-11 март кунлари вилоятимизга қилган ташрифи пайтида унга тақдим қилинган лойиҳалар орасида Пешкў туманига таллуқли йирик лойиҳа бор эди. Унга кўра ҳудудда йилига 25 минг тонна ип-калава, 6 миллион квадрат метр мато, 4 миллион дона тайёр (ки¬йим-кечак, махсус ки¬йим-бош, трикотаж ва бош¬қа) маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга тўқимачилик корхонаси фаолияти йўлга қўйилади.

—2018 йил иккинчи чо¬рагида фойдала¬нишга топширилиши мўлжал-ланган ушбу лойиҳа "Асакабанк"нинг вилоят филиали ин¬вес¬тиция маблағи ҳисоби¬дан молиялаштирил¬ди,¬¬—дейди шу йил март ойида ташкил қилинган "Пештек¬с¬ ¬инвест" МЧЖ раҳбари Жам¬шид Камолов.—Зандани қишлоғидан танланган 9 гектар ер майдонида ай¬ни кунда "Мурод таъмир сервис" МЧЖ томонидан пойдевор тайёрлаш, атрофни бетон девор билан ўраб олиш, тупроқ ишлари бажарилиб, 600 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди.

Умумий қиймати 36 миллиард сўмга тенг мазкур лойиҳа туфайли 1080 нафар кишининг бандлиги таъминланади. Корхонага қўш¬ни Шофиркон, Вобкент ва Ромитан туманларидан ҳам ишчилар қабул қилинади. Ишни бар¬қарор юритиш учун хом¬ашё таъминоти муҳим аҳа¬миятга эга. Шунинг учун ҳам ҳудуддаги 9 минг гектар пахта майдони ҳосилини қайта ишлаш мақсадида фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилади. Ҳозирда "NBU Max servis", "Навоийграждан¬проект" каби МЧЖлар билан ло-йиҳанинг техник асос¬ларини ишлаб чиқиш ¬ниҳояланди ва шу йилнинг сентябридан иншоот қурилиши бошланади.

Ушбу саҳифа "Бухоронома" мухбири Учқун ТОЖИЕВ томонидан тайёрланди.

:: орқага № 64, 09.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.