Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

*Ислоҳотлар—амалда

Бухорони обод ва гўзал шаҳарга айлантирамиз!

Мамлакатимиз Президенти Ш¬.¬Мирзиёев¬нинг шу йил 10-11 март кунлари вилоятимизга қилган ташрифи чоғида белгиланган вазифалар доирасида яқин икки йилда турли соҳага оид умумий қиймати 6 триллион сўмга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Қувонарлиси, бу борада жадал киришилган ишларнинг муҳим қисми кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухорои шарифни ҳар жиҳатдан кўрса ҳавас қилгулик обод ва гўзал шаҳарга айлантиришдир.

Айниқса, вилоятимиз остонаси—Бухоро халқаро аэропортидан Эски шаҳаргача бўлган ҳудудда, катта йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо ва ишлаб чиқариш мажмуалари, давлат корхона ва ташкилотлари маъмурий идоралари, шунингдек, диққатга сазовор обида ва қадамжоларни қайта таъмирлаш, шаҳримиз меҳмонлари ва хорижлик сайёҳлар билан гавжум бу манзилларни мамлакатимиз Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига қадар обод этиш айни кундаги долзарб масаладир.

Бухоро шаҳар ҳокимлигида жамоатчилик вакиллари, 150 га яқин тадбиркорлик субъекти раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳудуд профилактика ¬инспекторлари, тегишли корхона-ташкилот ва муассасалар, банклар мутасаддилари, давлат солиқ инспекцияси ходимлари қатнашган очиқ мулоқотда юқоридаги фикрлар ўз эътирофини топди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган йиғилишни вилоят -прокурори Б. Валиев бошқариб борди.

Таъкидландики, мамлакатимиз мус¬тақиллик байрамига пухта тайёргарлик кўриш, ҳар бир савдо дўкони ва мажмуа, маъмурий бино-иншоотни замонавий кўркам қиё¬фага келтириш, таъбир жоиз бўл¬са, ён-атрофни гул-чаманзорга айлантириш нафақат тегишли соҳалар жамоалари, балки ҳар бир фуқаронинг виждон амри бўлиши даркор. Бу -борада ташкиллаштирилган ишлар, галдаги вазифалар хусу¬сида вилоят ИИБ бошлиғи Ш. Алиев, вилоят ¬давлат солиқ бошқармаси ¬бошлиғи -Қ.Игамбердиев ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 64, 09.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.