Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Ёшлар етакчиси: энг муносиблар сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ва 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекис¬тон ёшлар иттифоқи фаолия¬тини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолияти йўлга қўйиладиган "ёшлар етакчиси" лавозимла¬рига табиий етакчилик қобилиятига эга ҳамда олий маълумотли кадр¬ларни саралаш, танлаш ва ишга тайинлаш борасида муҳим омил бўлди.

Албатта, ўз ортидан бош¬қаларни эргаштира оладиган, нотиқлик санъатига эга, йигит-қизларни ёшлар етакчиси, деб атаймиз. Вилоятда мавжуд 536 та умумий ўрта таълим муассасаларида "катта етакчи" ва "тўгарак раҳбари" штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим мао¬ши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган ёшлар етакчилари сайланди. Диққатга сазовор жиҳати, бу лавозимга 1600 нафардан ортиқ ёшлар номзоди тавсия этилган эди. Уларнинг 536 нафарига ишонч билдирилди.

—Бир неча номзод орасидан Вобкент туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси лавозимига лойиқ топилдим. Бу менинг зиммамга жуда катта масъулият юклайди,—дейди Бухоро давлат университети битирувчиси Нодир Жўраев.—Ишончни албатта оқлайман.

Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ушбу лавозимга 284 нафар йигит-қиз номзоди тавсия этилиб, улар орасидан 88 нафари суҳбат асосида саралаб олинди. Ёшлар етакчиси вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқи¬тувчига ҳар ойда базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида устама белгиланади.

Ёшлар етакчиларига яратилган бундай шароит ва имкониятлар уларнинг фао¬лият самарадорлигини янада кучайтиришга, ўзларига юклатилган вазифани астойдил бажариш учун қобилиятларини тўла ишга солишларига рағбат бўлади.

Қизғин баҳслар, билимга асосланган мунозаралар, ёшлар иттифоқи қуйи тизими фаолиятини оқилона ташкил этиш бўйича билдирилган фикрлар чинакам ёшлар етакчисини саралашда катта майдон бўла олди.

Айни кунларда ёшлар етакчиларининг ўз устида ишлаши, малакасини ошириш, улардаги билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 64, 09.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.