Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Иқтисодиёт

Саломатлигингиз ўз қўлингизда

Музқаймоқдан ҳам заҳарланиш мумкин

Музқаймоқ табиий пиширилган сут, қаймоқ, қуюқлаштирилган ёки қуруқ сут, лавлаги қанди, таъм ва ҳид берувчи турли моддалар (какао, бодом, кишмиш, ванилин, ёнғоқ ва бошқалар), стабилизаторлар (агар-агар, желатин) ва ҳавонинг музлатилган аралашмаси қўшилишидан иборат маҳсулот ҳисобланади.

Бу аралашма махсус аппаратлар — фрезерлар ёки муз¬қаймоқ цехларида музлатиб тайёрланади. Айтиш керакки, бу маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида санитария қоидаларига риоя қилинмаса, маҳсулот бактериялар билан ифлосланиши мумкин. Тез бузилишини инобатга олган ҳолда уни сақлашда ва сотишда маълум ҳарорат режимига риоя қилиш керак. Қадоқланмаган музқаймоқнинг ҳарорати 10 даражадан, майда қадоқланганники эса 12 даражадан ошмаслиги керак.

Музқаймоқ ишлаб чиқаришда ҳарорат режимига риоя қилишдан ташқари ишлаб чиқариш жойларининг санитария жиҳатдан озодалигини таъминлаш, аппарат ва анжомларнинг доимо тозаланиб турилиши, ишчи ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинаётганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунда аҳолини ўткир ошқозон-ичак касалликларидан муҳофаза этиш, оммавий овқатдан, айниқса фрезер музқаймоқлардан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ва унинг ҳудудий марказлари томонидан бир қатор санитария-гигиеник ва эпидемиологик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Фрезерли музқаймоқ ишлаб чиқариш субъектлари қайта хатловдан ўтказилиб, бу маҳсулотни сотиш жойлари рўйхатга олинди. Уни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган 153 нафар ¬тадбиркорнинг барчаси бактериологик текширувдан ўтказилди. Улар томонидан тайёрланган фрезер музқаймоқ¬ларидан хавфсизлик ва бактериологик текширувлар учун олинган 120 намунадан 20 намунаси талабга жавоб бермаслиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича зарур профилактик тадбирлар кўрилди.

Аҳоли ўртасида турли хилдаги оммавий заҳарланишларнинг олдини олиш мақсадида барча шаҳар ва туман ДСЭНМлари ходимлари ¬томонидан тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди. Амал қилиниши лозим бўлган санитария талаблари тўғрисида эслатмалар тарқатилди.

Шуни таъкидлаш керакки, аҳоли гавжум жойларда, ¬деҳқон бозорларида, автобекатларда, йўл ёқаларида сотилаётган, сифати кафолатланмаган, қўлбола усулда тайёрланган, турғун савдо нуқталари бўлмаган фрезерли музқаймоқ, салқин ичимликлар (морс, квас, ўрик шарбати, айрон) ва бошқа турдаги тез бузилувчи тайёр маҳсулотлар (тухумбарак, балиқ, калла-поча, кремли кондитер маҳсулотлари)ни истеъмол қилиш ман этилади.

Ҳа, ҳар биримизнинг саломатлигимиз ўз қўлимизда эканлигини унутмайлик!

Лайло ҚУЛЛИЕВА, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.