Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 53 дан: 01.07.2017

"Ягона дарча" марказлари: Давлат хизматлари кўрсатиш янги босқичда

Лексиконимизда "Давлат хизматлари" деган ибора мустаҳкам ўрин олган. У нима дегани? "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизматни англатади.

Амалиётга "ягона дарча" ¬тамойилининг киритилиши аҳолининг, шу жумладан бизнес вакилларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш билан бирга, уларнинг фаровонлигига, ҳаётдан қониқиш даражасига тўғридан-тўғри ижобий таъсир кўрсатади, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилайди. Ўз навбатида, бу жараён давлат органлари ишини сезиларли даражада енгиллаштиради, такрорий маълумотларни йиғишни истисно этади ҳамда хатоларнинг камайишига олиб келади.

Мамлакатимизда давлат хизматларини электрон тарзда бир жойда кўрсатувчи "ягона дарча" марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони ҳамда 2015 йил 28 сентябрда қабул қилинган ПҚ-2412-сонли қарорига асосан ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилди.

Бу янги тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиши учун вилоятимизда ҳам комплекс ташкилий-ҳуқуқий чоралар белгиланди ва босқичма-босқич амалга оширилди.

Жумладан, 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб, эксперимент тариқасида Жондор ва Ғиждувон туманларида "ягона дарча" марказлари ташкил этилди. 2016 йилнинг 1 январидан эса улар барча туман ва шаҳарларда фаолият бошлади.

"Ягона дарча" марказларининг аризачиларга қулай жойларда, барча муҳандислик-коммуникация, электр ва сув таъминоти, телефон алоқаси ва бошқаларга уланиши ҳамда тайёр ҳолда бўлиши таъминланди. 16 турдаги давлат хизмати кўрсатадиган ва унда иштирок этадиган 25 та ташкилот идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига уланди, марказлар ҳамда ваколатли ташкилотларнинг жами 500 нафардан зиёд ходимларининг электрон рақамли имзо билан калити олиши таъминланди.

Барча марказлар замонавий компьютер, сканер, принтер, UPS, модем, факс техника воситалари, зарур мебеллар билан жиҳозлангани қулай хизмат кўрсатишда муҳим омил бўлди. Марказлар биносида тўловларни қабул қилиш бўйича банк кассалари жойлаштирилди, ахборот стендлари ташкил этилди. Уларда "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортлари, марказнинг ва интернет тармоғидаги Ягона порталнинг почта манзили, давлат божи, йиғим ва бош¬қа тўловларни тўлаш учун банк реквизитлари, ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тўлдириш тартиби каби маълумотлар акс эттирилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, "ягона дарча" марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга асосан "ягона дарча" марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан республика Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, қарор билан 2017 йилда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали, 2018 - 2020 йилларда босқичма-босқич фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди. Жумладан, ушбу марказларда 2020 йилга қадар қўшимча равишда яна 86 та давлат хизматлари жорий этилади.

"Ягона дарча" марказлари фаолия¬тининг молиявий таъминоти масаласи ҳам мазкур қарор асосида тўлиқ ҳал этилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган маблағлар ҳамда "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар ҳажмининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар республика Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисобрақамга ўтказилиши ҳамда келиб тушаётган маблағлар "ягона дарча" марказларини сақлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Таъкидлаш керакки, ўтган даврда вилоятимиздаги "ягона дарча" марказлари ижобий иш тажрибасига эга бўлди. Аммо айни пайтда 2017 йилги фаолият таҳлилида давлат хизматлари кўрсатишда камчиликлар, қонунбузилишлар ва айрим муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Масалан, жойлардаги баъзи органлар бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, жумладан электрон тарз¬да мустақил равишда олишлари талаблари бузилишига йўл қўйган.

Жумладан, Ғиждувон туман архитектура ва қурилиш бўлими объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаларни беришда 12 та ҳолатда ҳужжатларни бевосита мустақил равишда давлат органларидан олмасдан тадбиркорлик субъектидан талаб этиб олган.

Бу каби ҳолатлар кам эмас. Айрим давлат хизмати кўрсатувчилар идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига уланмаган.

Шу ўринда бир мисол. Олот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат корхонаси томонидан жами 17 та мурожаат юзасидан давлат хизмати кўрсатилган. Афсуски, электрон ахборот алмашинуви тизими носозлиги сабаб 6 та мурожаатга курьер орқали (қоғоз шаклида) хизмат тақдим этилган.

Ҳолбуки, "ягона дарча" тизимини жорий этишдан мақсад тадбиркорнинг вақтини тежаш, идоралар бир-бири билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали аризачи ва давлат органи ходимининг бевосита алоқасини истисно этишдан иборатдир.

Давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига риоя этиш бу жараёнда энг муҳим масала ҳисобланади. Бироқ, кадастр хизмати корхоналари, "Иссиқлик манбаи" АЖ, электр таъминоти идоралари, "Сувоқава" корхонаси, архитектура ва қурилиш, архитектура-қурилиш назорати идоралари томонидан муддатларга риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. .

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди.Ушбу ҳолатларга йўл қўйган 11 нафар мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 2419-моддасига асосан маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Бошқармамиз бундан буён ҳам ана шундай қатъий чораларни кўраверади. Айни пайтда биз "ягона дарча" марказларига услубий ва амалий ёрдам берган ҳолда улар фаолияти сифати ҳамда самарадорлигини оширишга кўмаклашамиз.

Анвар РАҲМАТОВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.