Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 53 дан: 01.07.2017

*Чоршанба — ёнғинлар профилактикаси куни Бор куч ва имконият ишга солинади

Кейинги йилларда вилоятимизда ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг камаймаётгани, бунинг натижасида одамлар

*Чоршанба — ёнғинлар профилактикаси куни

Бор куч ва имконият ишга солинади

Кейинги йилларда вилоятимизда ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг камаймаётгани, бунинг натижасида одамлар, айниқса, ёш болаларнинг дунёдан бевақт кўз юмаётгани, бошқа фуқароларнинг бир умрга майиб-мажруҳ бўлиб қолаётгани аччиқ ҳақиқат. Бу борада давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан профилактик ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани кўп йиллик таҳлиллардан яққол кўринади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 23 майдаги "Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ана шу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Қарорда жойларда ёнғин хавфсизлигига эришиш учун бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланган. Эндиликда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни" деб эълон қилинди. Унга мувофиқ вилоятимизда катта ишлаб чиқариш салоҳиятига эга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, "Газлинефтгазқазибчиқариш" унитар корхонаси, "Бухоропахтатозалаш", "Бухородон", "Бухоронон", "Бухоронефтбаза" ҳиссадорлик жамиятлари каби йирик корхоналар меҳнат жамоаларида, халқ хўжалиги тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари, айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, шахсий таркиб масъул ходимлари иштирокида профилактик тадбирларни ўтказиш мунтазам йўлга қўйилди. Уларда содир бўлаётган ҳар бир ёнғин ҳолати ва унга шарт-шароит яратиб берган сабаблар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Яқинда вилоят марказининг Пиридастгир маҳалласида шундай тадбир ташкил қилинди. Сабаби шу йилнинг 29 май куни тушки пайтда Пиридаст-гир кўчаси 12/4-уйнинг 6-хонадонида яшовчи Татьяна Заинкинанинг уйи¬да ёнғин содир бўлган ва тезкор ҳаракатлар натижа бериб, офат бутун уйга тарқамасдан, бартараф қилинган. Бека 2012 йилда туғилган ўғли Алексейнинг гугурт ўйнаб, балкондаги кераксиз жиҳозларга ўт қўйиб юборганини кеч пайқаганди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги "Пайвандчи", "Мустақиллик", "Алпомиш" каби уй-жой мулкдорлари ширкатларида кечган учрашувларда ёнғин хавфсизлиги ҳолати танқид остига олиниб, Бухоро шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, ма¬йор Бахтиёр Худойбердиев ва бош-қаларнинг ҳисоботлари тингланди.

Кези келганда, баъзи маълумотларни келтириб ўтсак. Шу йилнинг иккинчи чораги давомида вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинлар сони 286 тага етди. Бунинг натижасида 10 нафар фуқаро тан жароҳати олди ва 2 киши ёнғин қурбони бўлди. Офатларнинг аксари, яъни 255 таси аҳоли яшаш уйларида юз берди ва 7 таси транспорт воситаларида, 14 таси эса ишлаб чиқариш иншоотларида қайд этилди. Йигирмага яқин ёнғин бевосита ёш болалар билан боғлиқ эканлиги ниҳоятда ташвишли ҳол. Биргина июнь ойининг дастлабки ярмида ҳудудда 27 та бахтсиз ҳодиса рўй бергани кечиктириб бўлмас чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Умуман, шаҳар-туманлардаги электр энергияси ва табиий газ таъминоти идоралари, ёнғинга қарши кураш жамиятлари мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан маҳаллаларда жойлашган 31645 та турар жой, 600 га яқин кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, нуқсон ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тавсиялар берилди. Зеро, бу ишга қарорда таъкидланганидек, ташкилот, муассаса, корхоналар раҳбарлари, мутасаддилар, маҳалла фаоллари алоҳида масъулият билан ёндашиб, соҳа ходимларига яқиндан ёрдам бериши, профилактик ишларнинг самарали усулларидан фойдаланиш учун бор куч ва имкониятларни ишга солишлари керак.

Хайрулло ЗОИРОВ, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи, полковник

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.